Ватандан мен билан хабарлашиб турадиган таниш-билишлар деярли ҳар куни у ё бу мавзуда ёзиб туришади.Уларнинг барчаси мактубларида "...илтимос давлатга тегишли гапларни ёзмайлик, ҳаётий гаплардан гурунглашайлик " дейишади. Мен албатта уларнинг у ёқдаги шароитларидан келиб чиқиб қандай мавзуда суҳбат бошлашса ўша оҳангда давом эттираман.Аммо суҳбат мавзуи айланиб бориб муаммоларга тақалаверади.
Бу табиий ҳол.Чунки мамлакатда ҳамма соҳада дард тўлиб ётса-ю бемалол бошқа кўнгилочар гапларни сотиб ўтириб бўлмайди-да.
Кеча тунда интернет алоқасидаги танишим, Тошкентда ер қимирлаяпти, деб айтди-да, алоқадан узилди.Бугун эса бошқа бир танишим яна алоқада эди.Сизга хабар ёзяпману даҳшатдаман.Чунки об-ҳавонинг авзойи ғоят даҳшатли.Ҳатто қушлар сайрамаяпти , дедида алоқа узилди.