Қаҳрамон шоир Юсуф ЖУМАнинг қаҳрамон аёли Гулнора ОЛТИЕВА ижодидан
Мен умид қиламан эрталаримдан…
Болаларим Сизни жуда согиндим
Согинч юрагимни эзар туну кун.
Менга бало келди букун бандадан
Уларга Оллохдан балолар келсин.
Багримни тилкалаб килдилар хузур
Юракларин Оллох тилкалар килсин.
Мен умид киламан эрталаримдан
Улар умидлардан бегона булсин.
Кўр булиб термулсин кўзлари йулга
Согинч калбларини ут булиб ёксин.
Аклдан озсинлар фарзанд догида
Кузларидан ёши хун булиб оксин.
Мен букун кулимни дуога очдим
Жумард фарзандларим багримга келсин.
Бизнинг бошимизга шу кун солганлар
Боласин согиниб хасратда улсин.
2,04,08
Эй, бахоримнинг гули
Сиз хеч сулманг, мен сулай.
Эй умримнинг булбули
Сизга доим гул булай.
Сизсиз эгасиз итман
Содик курикчи булай.
Сизсиз денгизсиз китман
Ажал келса мен улай.
Бошимда осмонимсиз,
Ёзилмас достонимсиз
Бало келса мен тайёр
Сиз сулмас бустонимсиз.
Омон чикинг зиндондан
Бор мардлар озод булсин.
Қулларинггизни сиққан
Кишанлар барбод булсин.
Хаётимнинг маъноси
Сиз хеч сулманг мен сулай.
Эй, умримнинг подшоси,
Сизга доим қул булай.
15,04,08
|