Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 00.51.44
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Июнь » 28 » Йилларим ва йўлларим
    09.32.41
    Йилларим ва йўлларим
    21.Носир Зокир таништирган “савдогар”

    Ўзбекистонда матбуот соҳасида ишлаш учун виждонни ё ютиб юбориш керак ёки бўлмаса ҳайқириб оқаётган дарёга қарши сузиш керак.Иккала ҳолат ҳам даҳшат.

    Шунинг учун учинчи йўлни танладим.Дадамнинг касби деҳқончилик билан шуғуллана бошладим.Ё, болаликда анчайин кўзим пишиб қолган эканми қишлоқ хўжалиги бўйича “қизил диплом”ли агроном кенжа куёвимиз қизиқиб ҳавас қиладиган даражада ҳосил олиб юрдим.

    Шу деҳқончилик билан шуғулланиб юргандим.Ора-чора ҳамфикр бўлган кишилар билан учрашиб , чойхонада бир пиёла чой дегандай гурунглашардик.Шундай гурунглардан бирида: “ҳамма сотқин бўлиб кетди” деб куюниб юрадиган касби актер, ўзи журналист бўлиб қолган содда ва ишонувчан дўстим Носир Зокир билан кўришдик.

    Турмуш икир-чикирлари ҳақда суҳбатлашар эканмиз, карам экканимни ҳозир ўн тоннага яқин ҳосил етилиб қолганини айтдим.У мени диққат билан тинглаб , сўнг бирдан кўзлари қувнаб кетди ва:

    -Ие, вей, мени бир таниш укам бор, радиомиз мухлиси, бизнесс билан шуғулланади, ҳоҳласангиз таништириб қўяман, карамингизни улгуржисига пуллаб беради - деб қолди.

    Мен эса:

    -Ҳа, яшанг ака.Мен ҳам бозорда сарғайиб ўтириб савдо қилишни хушламайман. Майли, таништиринг - дедим.

    У дарров телефон дастагини олди-да рақамларни тера бошлади. У ёқдан кимдир ҳа, дегач “бир кўришайлик” ука деди.

    Дастакни қўйгач менга юзланиб,

    -Ҳозир йигирма минутда етиб келади.Танишиб оласизлар ва карамингизни пуллашни ҳам келишиб оласиз,- деди.

    Бу юмуш мен учун муаммо бўлиб турган эди.Носир Зокир кўмак бера бошлаганидан бошим осмонга етди.

    Носир Зокир айтган савдогар роппа-роса йигирма минутда етиб келиб, унинг кўпқаватли уйи пастида кутаётганини билдирди.

    Биз пастга тушдик .Оппоқ рангдаги давлат рақами 0055 “Нексия” русумли автода келган савдогар билан уччовлашиб чойхонага бордик.Албатта тансиқ таомалар буюрдик.Шунда мен Носир Зокирга:

    -Ака, бу савдогар деб таништираётганингиз ички ишларнинг ментларига ўхшайди - дедим.

    Носир Зокир менинг гапимни унга баралла овозда етказди.

    -Эшитяпсизми, сизни ментми деяпти - деди.

    Савдогар эса жилмайиб, “йўғ-э ака нима деяпсиз” савдогарман деди.

    Лекин қанчалик самимий бўлишга уринмайин у кимсани савдогар сифатида қабул қилолмадим.У менинг назаримда изқувар “хит” га ўхшайверди.

    Орадан, қанча вақтлар ўтди-да, Андижон фожеалари муносабати билан матбуотда чиқишимдан сўнг ИИБ, МХХ каби ташкилотлар исковучлари изимга тушишди.Назаримда кузатувлар мени ҳибсга олинишим учун етарли бўлди шекилли, кунлардан бирида тонг саҳар одатим бўйича дарвозахонамиз олдидаги ҳовузчада юз-кўзимни ювгани чиқсам оппоқ рангли “Нексия” турибди.Унинг олддаги икки эшиги тарвақайлаган ҳолда очиқ.Мен ҳовузча бўйида пайдо бўлишим билан машинада ўтирганлардан бири ундан тушиб мен томон кела бошлади.Қарасам ҳалиги Носир Зокир таништирган савдогар.Хурсанд бўлиб кетдим.Карамга харидор топилибди-да деб.

    Салом-аликдан сўнг :

    -Кетдик ака харидор у ёқда кутиб қолмасин - деди у.

    Мен эса:

    -Шошманг, ахир мен уй кийимида, бирров ичкарига кириб алмаштириб чиқай.

    -Сизнинг кийимингизга қарармиди харидор, зув борасиз мошинада, зув келасиз.

    -Энди тонг отяпти, чой-пой , узоқдан келгансизлар…

    -Чойни ҳам йўл-йўлакай ичармиз.Ишларимиз кўп, вақтимиз зиқ ака…

    Танишнинг қистовидан унинг хитлигини сезиб турсамда, лекин Носир Зокир таништирган одамку деган бир истиҳола билан индамай турибман.Мабодо аниқ хитлигини билсам ҳам, унинг “қани олдимга тушинг” деган буйруғини бажармасдан илож йўқ.Чунки бу пайтда қаршилик кўрсатсангиз янги жиноий айблов моддалари қўшилаверади.Яъни “ҳукумат вакилига” бўйсунмаган” деган каби.Бир-икки сўкиб ё мушт отиб қўйсангизку кўраверасиз у ёғини ҳалигидай “хизмат вазифасини ўтаётган ходимни қасддан ўлдиришга ҳаракат қилган” ва ҳакозо.

    Ўзбекистонда аслида милиция ҳақида қонун ҳануз йўқ.Шунинг учун ҳам “ҳукумат вакили” деб уларнинг аталишининг ўзи менимча ноқонуний.

    Ҳа, нима бўлганда ҳам савдогарнинг “Нексия”сига ўтиргач ўрнидан қўзғалиб , юра бошлагач:

    -Ака, бизни тўғри тушунинг бошлиқларнинг топшириғи билан шундай қиляпмиз.Мен Наманган вилоят ички ишлар бошқармаси Жиноят қидирув бошқармаси майори, исмим Одилжон, манави шеригим эса Ҳабибулло Наманган вилоят паспорт бўлинмаси виза ва рўйхатдан ўтказиш бўлимида ишлайди.Лекин жон ака илтимос менинг милисалигимни Носир акага айтиб қўйманг - деб қолди.

    Мен ҳайрон бўлмадим.Чунки Ўзбекистонда Носир Зокир айтмоқчи сотқинлар кўпайиб кетган.Хуллас Одилжон исмли “савдогар”, танишишимиз бошида бу ментмасми деганим ҳақиқатан ҳам мент бўлиб чиқди.

    Наманган шаҳар ИИБ идорасига етиб келгач, “савдогар” мент машинасини қулфлагунча шундоққина ёнда турган “Ксерокопия” будкага кирдимда Носир Зокирнинг уйига телефон қилдим.Гўшакни тезда Носир Зокир олди ва мен унга таништиргани савдогар кимлигини ва ҳозир мени Наманган шаҳар ИИБ олиб келганини айтишим билан Носир у ёқдан :”вой ярамас” деганча қолди, бу ёқдан унгача “савдогар” мент мени нима қиляпсиз, қаерга телефон қиляпсиз, дея сургалаб олиб чиқди будкадан( ҳужжатлардан нусха кўчирадиган будкачалар Ўзбекистонда ҳар қадамда ва улардаги телефон ҳам пулли хизмат кўрсатади, 100 сўм бериб бир марта қўнғироқ қилиб олиш мумкин -изоҳ:Р.О.)

    Шунақа ҳангомалар жуда кўп бўлган…Кейин яна айтиб берарман.Ҳозирча хўш…

    Ризо Обид

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz