Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 08.13.00
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Июль » 1 » Йилларим ва йўлларим
    14.55.26
    Йилларим ва йўлларим
    22.Кимдир ҳақиқатни айтиб туриш керак

    Нимадир ёзмоқчи бўлсам ўйлаб ўтирмайман.Мавзу ўзи келаверади.Уларнинг кўплигидан қай бирини қаламга илишни билолмай қоламан холос.
    Лекин кўпчилик катта ёзувчи , шоирларни суратларида чуқур ўйга ботган ҳолатни кўп кузатганман.
    Мен эса ёзишдан аввал ўй суришим мумкин.Лекин ёзаётганда ўй сурмайман.Бунинг сабаби мен оддий қаламкаш бўлганим боис бўлса керак.

    Ҳа, айтмоқчи намунча энди ким қандай ижод қилади суриштриб қолдик.Аслида ким нима ва қандай ўзи биладику.Лекин бу чизгиларимнинг ҳам асоси бор.

    Бизда "аввал ўйла, кейин сўйла" деган нақл бор.Тўғри ҳуда-беҳуда сўз айтишдан аввал ўйлаш зарур.Лекин, мен юрагим нимани айтса ўшани шартта қоғозга тушириб қўя қоламан ва ҳечда хато бўлмайди.Кузатувларимга кўра, "бундай десам қандоқ бўларкин-у, ундоқ десам қандай бўларкин" дея кўнглини зимистон қиладиганлар эса йиллаб бир нима ёзолмай юрганидан менга ҳасадли ҳавас қилишларини ҳам биламан.Улардан хатлар ҳам олиб тураман:"яшанг, гап йўқ, мен сизга қойил қоламан..." ва ҳакозо.

    Мен эса ундайларнинг сохта мақтовларига учмайман, давом этавераман ёзиб-чизишда ва  ўз йўлимда.

    Лекин бугун бу мавзуда ёзишимга бир оғиз сўз кифоя бўлди.Олисда яшовчи ва тирикчилик сабаб ватандан кетган танишим одатдагидай хат ёзибди-да, ҳол-аҳвол сўраб, сўнг:"икки кундан буён ҳеч нарса ёзмадингиз, тинчликми?Ахир ҳақиқатни кимдир ёзиб туриш керак тўхтамай" деб сўрабди.

    Раҳмат!!!Шу мазмунда хат йўллаётган барча таниш-билишларага раҳмат.Демак улар менинг ёзадиганларимни кутишади.Лекин мени шу ўринда бир савол ўйга толдирди.Менга хат ёзаётган танишлар йилда бир "ижод" қиладиганлардан ҳам бир нима ёзишларини сўрашармикан ёки йўқ?Бу мен учун жавобсиз савол...

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz