Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 09.48.48
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Июль » 1 » Золим тўхтат зулмингни!
    00.26.48
    Золим тўхтат зулмингни!

    Жаноб Каримов, Ўзбекнинг миллий шоири Юсуф Жума қаерда?

    Президентлик сайловларида Ислом Каримовнинг учинчи маротаба Конституцияга зид, ноқонуний номзодини кўрсатишига қарши чиқиб,  «Диктатор Каримов истеъфо бер»  деган шиорлар билан норозилик намойиши ўтказган ва ўтган йилининг 17 декабрида ҳибсга олинган шоир Юсуф Жумаевнинг Тоштурмада қийноқларга солинаётгани ҳақдаги хабар тарқалгандан кейин, уни дунёнинг энг ёмон, энг даҳшатли канцлагери бўлган УЯ КИН 6471 қамоқхонасига, яъни ўзбек халқи орасида «Борса келмас» деб ном олган Жаслиқ турмасига юборишгани айтилмоқда.

    Маълумки Жаслиқ турмасига Ўзбекистон ҳукумати сиёсий маҳбуслар ва диндорларни ташлайди, ва у ерда диктатор режимига қарши курашиши мумкин бўлган ўзбекнинг мардларини синдиришга, жисмонан йўқотишга ҳаракат қилади. Юсуф Жумаевга берилган жазо бғйич бу қамоққа юбориш мумкин эмас.  Шундай экан , ё уни сиртдан қайта суд қилишган ёки бу диктатуранинг навбатдаги найранги.

    Ўзбек миллий шоирининг Жаслиқ турмасига юборилиши диктатор Каримов ҳукуматининг башарсини кўрсатади. Чунки Каримов Шоир Юсуф Жумаевни ўзининг шахсий душмани деб билади ва а бир неча йилдан буён шоирни жисмонан йўқотишга ҳаракат қилиб келмоқда.

    Диктатор Каримов шоирнинг судини Европа итифоқи санкцияларини кўриб чиқиши даврига қадар чўзиб келди ва уни беш йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилиб, бу қилмиши билан Европа итифоқининг юзига тупурди.

    Диктатор Каримов халқаро ҳамжамиятнинг Юсуф Жумаевни озод қилиш керак деган чақириқларига эътибор бермади, уни жаллод садистларига қийноқларга солдирди, оёқларининг остига Отабек Собиров сингари  ваҳшийларига дубинкалар билан урдирди.

    Шоирнинг кўз ўнгида болаларини қийноққа солдирди. Шоирни ўғиллари билан биргаликда қийноққа солаётган садистлар қийноқлар пайтида: «Бобойнинг (Каримовни назарда тутиб) куч қувватини кўрдингми, сен нима куйларга солдиряпди», деб масхаралаб устидан кулганлар. Улар бу сўзлари билан шоир ва ўғилларини қийнашга фақат Каримовнинг ўзи буйруқ беришини билдириб қўйганлар.

    Юсуф Жумаев билан учрашув беришларини талаб қилган опаси Жумаева Роҳатой таъзиқ остига олинган.

    Шоирнинг Ўзбекистондаги бошқа қариндошлари ҳам таъқиб остида. Бир ўғли Бобур турма қийноқларидан соглигидан айрилган ва ҳозирда даволанмоқда. Айни вақтда Юсуф Жумаевнинг ҳибсда сақланаётган ўғли Машрабга эса Бухоро вилоят телевединиялари орқали қидирув эълон қилинмоқда.

    Ҳамид Бухорий.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz