ОФТОБ
Вилоятларни айланиб, деҳқонлар билан учрашиб юрган Алдаркўсани ҳамма жойда׃
-Офтобимиз, хуш келибсиз!-деб кутиб олишарди.
Бу гапдан яйраган Алдаркўса деҳқонлар билан узоқ суҳбат қилишга уринарди. У бир деҳқонга яқин бориб׃
-Нимага ҳаммаларингиз бошларингизга дўппи қўндириб олгансизлар?-деб сўради.
-Бошимизни эҳтиёт қилишимиз керак, бўлмаса офтоб уриб кетади. (turonzamin.com).