Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 04.06.35
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Июль » 6 » Бугуннинг гаплари
    11.08.14
    Бугуннинг гаплари
    Олам олов қуршовида

    Одамзот дунёга келгач неча бор туртиниб-суртиниб, гоҳо мункиб, гоҳида эса йиқилиб бу ҳаёт синовларидан ўтиб боради.

    Айримлар бир йиқилгач, кел энди  ўрнимдан туриб нима қилдим, яна шу кураш ва яна йиқилишм мумкин дейдида қайта ўрнидан турмайди.

    Мана шуниси унчалик тўғри эмас назаримда.Чунки кимдир яратувчилик билан шуғулланиши, кимдир адолат учун курашда матонат ва жасорат намунасини кўрсатиши, яна кимдир "йиқилган курашга тўймас" деган нақл бежиз айтилмаганини исботлаши керакда.

    Кейинги бир ой ичида дунёнинг турли бурчагида яшовчи юздан зиёд танишлар билан суҳбатлашдим.Шу кунларда ҳам мулоқотлар қилишда давом этяпмиз.

    Лекин мени шу мулоқотоларимиз давомида ўйга толдирган бир нуқта бўлди.Суҳбатдошлар бири Ўзбекистонда шу кунларда мустақиллик байрамига майдонда ўтказиладиган тантаналарга машқлар бошланганини, у Ўзбекистондаги камсонли яхши турмуш кечираётганлар тоифасидан бўлсада уч жойда ишлаб тинкаси қуриётганлигини, ҳукуматдан эса норозилигини яширмади.

    Яна бир суҳбатдош Қирғизистондан, кўп йиллар суд раиси бўлиб ишлаган, ҳозирда адвокатлик фаолияти билан машғул эса:

    "Биласизми, бизда аҳвол ёмон эди ҳамон ўша ёмонлигича турибди, аммо Ўзбекистонда расводан ҳам расволашиб бормоқда.Бизда айрим одамлар Ақаевни Московга бориб олиб келиш керак, балки аҳволни ўнглар , дегувчилар ҳам бор.Лекин бу билан аҳвол ўзгармайди.Коррупция ёмон авж олди.

    Одамлар кўпчилиги  ҳақиқатни айта бошлайди-да бирор-бир лавозим теккач жим бўлади.Мен ҳам ҳалқаро ташкилотларга мамлакатдаги аҳволни ёзай деяпманку, лекин таниган-билганлар: бу ҳам амалталаб бўлиб қолибди шекилли, дейишмасин деб истиҳоладаман.Лекин барибир ёзаман...."

    Энди дунёда энг демократик ҳисобланувчи АҚШ ва Оврўпо мамлкатларида яшаётган танишлар ҳам олам олов ичида ёнаётганлигини, унинг буткул алангага айланиб кетмаслиги учун тинчликсевар кучлар ниҳоятда оғир шароитларда кураш олиб боришаётганини айтишади.

    Ҳа, олам олов қуршовидалиги аниқ.Уни асраб қолиш учун курашиш керак....Бунинг учун эса йиқилганлар ётавермай  оёққа туришлари зарур...Акс ҳолда эса...У ёғини худо кўрсатмасин...

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz