Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 09.05.07
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Июль » 7 » Очиқ хат
    11.12.32
    Очиқ хат
    Алишер Юсуфжон ўғли: Адвокат Руҳиддин Комилов дадам Юсуф Жумаев ва укам Машрабнинг  душманига айланди

    -Ҳар бир элчихонадан 3000 доллардан
    -“Бу гапни иккаламиздан бошқа биладиган бўлса мен даданг ва укангга очиқ душманга айланаман”
    -”Қийналиб нима қиласан, нима десалар ёзиб бер”
    -”Рухиддин Комиловни бу қилган ишлари учун далиллар билан Ўзбекистон Олий Судига бераман”

    ОЧИҚ ХАТ

    Дадам ва укаларимнинг ишига адвокатлик қилаётган Рухиддин Комилов 2 июль куни Бухоро вилоятига бориб опам Ферузадан учта демократик давлатлар элчихоналарига ҳар биридан уч минг доллар миқдорида моддий ёрдам беринглар, “бу пулни менга ишончли вакилимиз Рухиддин Комилов орқали беришларингни сўрайман” деб ёзиб бер деган.

    Опам пулни нима қиласиз, мен қариндошларимиздан тўплаб бераман деса, даданг ўлим билан олишиб Жаслиқда ётибди, уларнинг бу пуллари нима бўлади, бу аризадан олинган пулларни дадангнинг йўлига сарфлайман, деб айтган.

    Агар ёзиб бермасанг, ёки ёзиб берсанг хам бу гапни иккаламиздан бошқа биладиган бўлса мен даданг ва укангга очиқ душманга айланаман, деб қўрқитган.

    Опам дадамнинг озод бўлишларида фойдаси тегса майли, деб ёзиб берган. Бу вокеани опам менга айтиб берди.

    Рухиддин Комилов ўз адвокатлик фаолияти давомида укам Бобур билан учрашганда, адвокат билан бўлган учрашувга қийноқлар натижасида юролмайдиган даражага келган укамни иккита Отбозор ходими кўтариб олиб келган. Рухиддин Комилов эса Бобурга қийналиб нима қиласан нима десалар ёзиб бер, мен сенга қонуний жазонгни олиб бераман, барибир беш йилга кетасан, ёшсанку ўтиб кетади, деб айтган.

    Дадам Юсуф Жумаев 16 апрель куни Бухоро туман Судининг ўзига нисбатан ноқонуний чиқарилган ҳукмдан норози бўлиб, ёзган аризасини ҳам Рухиддин Комилов йўққа чиқарди, гарчи апеляция шикояти бир нусхаси судга топширилиб, иккинчи нусхаси дадамнинг қўл ёзмаси ҳолида Руҳиддин Комиловнинг қўлида турган бўлса ҳам.

    Рухиддин Комиловга опам Феруза мен дадамни бориб кўрмоқчиман, қаердаликларини менга айтинг деса, “Даданг Жаслиқда сенга ҳеч қандай учрашув бермайди, мен учрашсам ҳам катта гап” деб айтган.

    HRW нинг Оврўпа ва Марказий Осиё бўлими рахбари билан бўлган учрашувда эса Юсуф Жумаев Жаслиқда, қариндошлари бориб учрашиб келаяпди деб айтган.

    Рухиддин Комилов яхши биладики, дадам билан охирги маротаба амаким Мурод Жумаев 15 май куни Қўнғиротдаги зонага бориб учрашиб келган эдилар, бундан кейин дадам Қўнғирот зонасидан Тоштурмага, Тоштурмадан Бухородаги Отбозор турмасига, Отбозор Турмасидан яна Тоштурмага, ва яна Тоштурмадан Жаслиқ турмасига юборилдилар. Лекин бу орада қариндошаларимиздан ҳеч ким дадамни кўргани йўқ.

    Мен Рухиддин Комилов СНБ кўрсатмаси билан иш қилаётгани, демократик давлатлардан товламачилик қилиб, бизнинг қора кунимиздан фойдаланиб опам Ферузанинг номига пул олиб ўзлаштиришга урингани, уни қўрқитиб террорчилик қилгани учун, Рухиддин Комиловни адвокатликка нолойиқ деб биламан ва ундан воз кечаман.

    У билан қилган шартномам ўз кучини йўқотганини эълон қиламан. Рухиддин Комиловни бу қилган ишлари учун далиллар билан Ўзбекистон Олий Судига бераман.

    Токи бундан кейин ўзбек мазлумлари ўз тақдирларини Рухиддин Комиловга ўхшаган адвокатларга топширмасинлар.



    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz