Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 03.10.44
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Июль » 8 » АДАБИЁТ
    11.58.25
    АДАБИЁТ
    Жаҳонгир МУҲАММАД: ИШОРАТЛАР

    Ўзингга ўзганинг кўзи билан қара

    Биз Ўзбекистонда машҳур ва маълум бўлган Муҳаббат Шамаева ва Илёс Маллаев Нью Йоркнинг Кувинсида яшайдиган кўп қаватли уйнинг ёнига етганимизда, бир аёл ҳам биз билан олдинма-кетин келарди.

    Овозаси кетган санъаткорлар хонадонига яқинлашганимизда эса, ҳалиги аёл уй соҳибига ҳақини бериб, битта китоб сотиб олдида, дарҳол ортга қайтди.

    Биз Илёс ака билан қучоқлашиб кўришдик. Уни Ўзбекистон Давлат телерадио қўмитасида ишлаганимдан бери танирдим.

    Хоналари кичик бўлса ҳам ўзбекнинг руҳи бордек эди. Деворда тор, дутор, дойра осиқлик.

    Бир пайт қаҳ-қаҳа отганча Муҳаббат Шамаева пайдо бўлди. У бизнинг келишимизга ўзбекча сомса ва шўрва пишираётган экан. Шунинг учун ҳам аввал Илёс ака билан суҳбатлашдик.

    Анча ҳол-аҳвол сўрашувлардан кейин диктафонни ишга солдим ва ундан кўнгилга олмайсиз, саволларим оғир ботиши мумкин дея ўзимни қийнаган саволларни сўрадим.

    -Илёс ака, ўзбеклар ирқчими?

    -Ким айтди буни сизга? Ўзбек халқидек зўр халқ борми дунёда?

    -Лекин 1997 тилда New York Times газетасига берган суҳбатингизда ўзбекларни ирқчиликда айблагансиз…

    -Биласизми, ўша мақолада мен асосан тоталитар Совет тузуми ҳақида гапирганман. Ўша тузум ирқчи эди.

    -Лекин “Мени майда миллат деб камситиб, шеърларимни нашр этишмаган” дегансиз.

    -Бу ҳам ҳокимят жиловини қўлда тутганларга қаратилган.

    -Улар сизга яхши муносабатда бўлишган-ку? Жуда ёш пайтингизда танилгансиз, Каттақўрғондан Тошкенга келгансиз, ҳукуматнинг санъат даргоҳида ишлагансиз. Яъни ўша тузумнинг муҳим идеологик жабҳасида ишлагансиз.

    -Лекин шеърларим чоп этилмагани – бу факт. Унвонларга тавсия этилганда, қайтаришгани ҳам факт.

    -Мен тушуна олмаётган битта нарса бор. Нега умр йўлдошингиз Муҳаббат опага юксак унвонлар берилгану сизга қолганда эса… Ахир иккалангиз ҳам Ўзбекистоннинг энг машҳур одамлари бўлгансизлар ва бугунга қадар ҳам халқ сизларни севади-ку?

    -Менимча, бунда Убай Бурхон, Убайдулла Иброҳимов каби Гостелерадио раҳбарларининг роли бўлган. Уларга нимамдир ёқмаган. Халқ эса бизни севган ва ҳали ҳам борсак, бошига кўтаради. Биз ҳам ўзимизни шу халқнинг бир бўлаги деб биламиз.

    -Мен Бухоро яҳудийлари ҳақида ёзилган бир китобни кўрдим. У ерда ҳам сиз ўзбекларни ирқчиликда айблагансиз.

    -Уни мен ёзмаганман.

    -Лекин уни сизнинг сиёсий бошпана олиш пайтида топширган ҳужжатингиз сингари тақдим этишган. Агар сиз ёзмаган бўлсангиз нега рад этмагансиз?

    -Қўл қўйиб берганмиз, нима қиламиз. Лекин бизнинг мактабларимиз бўлмагани, ўз тилимизда билим олиш имкони бўлмагани - факт.

    -Албатта, бунинг учун Совет режимини айблаш мумкиндир. Лекин мана биз АҚШда бошпана топдик. Болаларимиз инглиз тилида ўқишади. Буни биз ирқчилик деб қарамаймиз. Мен бугунга қадар АҚШ ҳақида, бу мамлакат, бу халқ ҳақида бир жумла ҳам салбий гап айтмадим ҳам, ёзмадим ҳам. Чунки кўнглимда ҳам йўқ. Чунки бу мамлакат, бу халқ менга озодлик берди, нон-туз берди.

    -Биз ҳам худди мана шунинг учун ҳалига қадар Ўзбекистонга боғлиқмиз ва бориб келиб концертлар бериб юрибмиз. Ёзган шеърларимни кўринг, ҳаммаси Ватан соғинчи, ватан дарди. Ўзбекистон менинг азиз Ватаним!

    -Мен бу гапларни очганим бежиз эмас. Ўзбекистонда Каттақўрғон деган юрт бор.

    -Ҳа мен Каттақўрғонда катта бўлганман.

    -Ана шу Каттақўрғоннинг Ўзбекистонда худди Қўқон каби ўз муҳити бор. Театр даргоҳидан тортиб, адибларига қадар ва ичидан зил ўтса ҳам сизга қараб самимий кулиб турадиган, ўзи оч бўлса ҳам нонини сизга узатадиган халқи бор.

    -Ҳа…(Илёс Маллаев кўзига ёш олади).

    -Лекин ўша китобда сизнинг номингиздан шу халқ қораланган. Бизга қора кийинтиришган, бизни четлатишган, бизни дўппослашган, камситишган деган каби гаплар…

    -Ҳа, энди биласиз қишлоқда, мактабларда, болалар орасида шундай ҳоллар бўлган, бу – факт.

    -Бизнинг мактабда ҳам бор эди. Синфимизда тожиклар кўпчилик бўлгани учун бизни дўппослашарди. Лекин бу болалар дунёси ва бунинг учун бир халқни айблаш қандай бўларкин?

    -Тўғри, биз Ўзбекистонни севганмиз ва севиб қоламиз. Лекин асарларимни чоп этишмаганини ҳам айтишим айб эмас.

    -Албатта, бу ерга келиб китобингиз чиқибди, деб эшитдик.

    -Ҳа, биттасини сизга совға қиламан. Минг нусхада чиқди.. Жамиятимиздан қарз олиб, ўзим нашр этдим.

    Бу суҳбат “Америка овози” радиосининг ўша кезда (2000 йилда) машҳур бўлган “Шанба суҳбатлари” рукнида берилганди.

    Орадан йиллар ўтди. Илёс Маллаев вафот этди. Яхши одам эди.

    Бир куни унинг вебсайти ишга тушганини айтишди. Ажойиб инсоннинг ажойиб саҳифаси бўлибди. Унинг ўзбекча мусиқларини мириқиб тингладим. Буюк истеъдод соҳиби эди у.

    Сайтида дилтортар мусиқа ва тарихдан лавҳалар билан бирга мана бу сатрлар ҳам бор эди׃

    With the disintegration of the Soviet Union and foundation of the independent Republic of Uzbekistan in 1991, there was an abrupt growth of nationalism, chauvinism, and xenophobia in Uzbek public consciousness”.

    Совет Иттифоқининг йиқилиши ва 1991 йилда мустақил Ўзбекистон Республикасининг тузилиши билан Ўзбек халқининг миллий тафаккурида миллатчилик, шовинимиз ва ксенофобия кескин равишда ўсиб кетди…”

    Балки шундайдир?

    Балки биз кўра олмаган ва сеза олмаган нарсани у кўрган ва сезган бўлиши мумкин?

    Балки бу ҳам ўзимизни ислоҳ қилиш учун бир ишорадир?! Ахир нуқсонсиз одам борми?!

    Айтишади-ку, ўзинга ўзганинг кўзи била қарагин деб!

    (jahonnoma.com)


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz