Ризобек Суббота, 2024-05-18, 23.20.04
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Июль » 9 » Бугуннинг гаплари
    11.41.55
    Бугуннинг гаплари
    Алишер Юсуфжон ўғли: Руҳиддиннинг руҳи қолганми?

    Мен Руҳиддин Комиловнинг VOF сайтига берган жавобини ўқиб (Мавзу боиси бўлган мақолани "Туронзамин"да ўқишингиз мумкин- таҳ.), қуйидагиларни ёзишга қарор қилдим. Бу сайтда у менинг очиқ хатимга жавоб тарзида мен ўз ёнимдан ва қарз олиб харажат қилгандим, шуни қопламоқчи эдим деб баҳона келтирган. Тавба қилдим, инсон ҳам шу қадар тубан кетадими?

    Руҳиддин Комилов дадам ва укаларимга адвокатлик ишларини бошлаб юбориши билан элчихоналардан адвокатлик хизмат ҳақини ҳам ундириш ишларини бошлаб юборди. Бу ишда ёрдам берган демократик давлатлар элчихоналаридан миннатдормиз. Улар Руҳиддин Комиловга барча хизмат ҳақини ўз вақтида тўлаб бордилар.

    2008 йил июнь ойининг охирида у мендан ҳам ҳақ талаб қила бошлади.

    Мен ундан пул юборишим учун паспорт маълумотларини сўрадим, у менга ўзининг эмас” бир қариндошининг паспорт маълумотларини (Мен ҳеч кимга жабр бўлишини истамаганим учун паспорт маълумотларни ёзмасликка қарор қилдим) юборди.

    Мен бу одамга пул юборишга қарор қилдим, бироқ кутилмаганда Руҳиддин Комилов бу пулни ўзимнинг номидан эмас, бошқа бир одамнинг номидан юборишимни сўради.
    Мен ундай бўлса, Қозоғистонда мардикорлик қилиб юрган бир дўстим орқали пул юборишимни айтдим.

    Бу Руҳиддин Комиловга ёқиб қолди. Аммо орадан икки кун ҳам ўтмасдан Бухородан опам Феруза телефон қилиб: «Алишер сенга бир гап айтмоқчи эдим, бироқ Руҳиддин Комилов агар бу воқеани Алишер билса, даданг ва уканг Машрабга очиқ душманга айланаман» деган гапни айтди, шунинг учун айтолмаяпман, барибир айтмасам бўлмайди, кеча Мендан Руҳиддин Комилов учта элчихонанинг номига алоҳида алоҳида, биз Бухородаги уйимизда учта аёл ва бешта ёш бола яшаяпмиз, бор нарсамиз талаб кетишган, ҳеч нарсамиз йўқ, дадам ва битта укам қамоқда, бизга уч минг доллар миқдорида ёрдам ажратишингизни, бу пулни адвокатимиз Руҳиддин Комилов орқали бизга беришинггизни сўрайман деб ёздириб олди, Алишер бу пулларнинг ҳаммасини дадам ва Машраб учун сарфларкан, беш вақт номоз ўқийман деб айтди», деди.

    Мен таажубга тушмадим, фирибгарлик қилганда одамлар номоз ўқийди деб ишонсин деб номоз ўқийдиган «художўйларни» кўп кўрганман. Аммо ишга ёлғон аралашди, ёлғончи одамдан ҳеч қачон дўст чиқмайди.

    Шу сабабдан мен Руҳиддин Комилов билан тузилган келишувни бекор қилишга қарор қилдим, аммо бир неча кун кутишга тўғри келди.

    Ёлғончи одам эртага бу ишларни бўйнига олмай ҳамма мағзавани бизнинг устимизга ағдаради, шунинг учун келтирган хатларини элчихоналарга беришини индамай кутиб турдим. Хатлар манзилга етиб келгач, Руҳиддин Комиловдан воз кечганимни расман эълон қилдим. Ва элчихоналарга ҳам бу ҳақда билдирдим.

    У энди Худога ишонганини ҳам унутиб, мен ўз пулимни ишлатиб, қарзга ботдим демоқда. Наҳотки Руҳиддинни руҳи ҳам ўлган бўлса? Нима энди унга ҳар қадами, ҳар бир харажати ҳақини тўлаган элчихоналaрнинг хатини ҳам эълон қилишимиз керакми!


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz