Ачавотда қий-чув
Когонда портлов бўлибди!
Бухоро вилоятида!
Ачавотда қий-чув бошланиб кетди. Ваҳимага тушишди.
Лекин кўп ўтмай бу қандайдир ҳужум эмас, ҳарбий омборхонадаги эски
қуролларнинг портлаши эканлиги маълум бўлди. Бир неча киши ҳалок
бўлибди ва бир неча киши яраланибди. Қий-чувнинг давоми энди Ачавотнинг
раиси ҳузурида бўлармиш.
Дарвоқе, Ачавотнинг довруғи кун сайин тоғу тошлар, довону дарёлар ошиб бутун дунёда бонг урмоқда.
Ажабмаски Ачавот ҳангомалари ЕИ, АҚШ мамлакатлари-ю БМТ ва шунга
ўхшаш нуфузли ташкилотлар мулозимлари қулоқларига ҳам тушган бўлса.
Йўқ, уларнинг қулоғи қўрғошин билан тўлдирилган.
Лекин бу галги айтмоқчи бўлганимиздан мурод-мақсад Ачавотда бўлиб
ўтган воқеа-ҳодисотларнинг ҳаммасини эслаш эмас, балки… Когондаги воқеа
ҳақида эди.
Хуллас Ачавотда ҳар куни қий чув.
-Эртага маошлар ошармиш…
Албатта шундай бўлади.
-Индинга нарх-наволар осмонга чиқармиш…
Албатта шундай бўлади.
Одамлар оч-наҳор яқинда бир кор-ҳол рўй бермасайди, дейишаётибди экан ачавотликлар.Наҳотки шундай бўлса-а?
Когондаги ҳодисани эшитиб,
-Бир икки кунда бир икки кишининг боши кетади!- дейишмоқда экан улар. Ризо Обид
|