Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 02.56.25
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Июль » 12 » Шеърият
    09.07.09
    Шеърият
    Нобель мукофоти номзоди ЮСУФ ЖУМА ижодидан

    Ҳулкарлар тўкилар сенинг юзингдан

    Қамарлар тўкилар сенинг юзингдан
    Саҳарлар тўкилар сенинг юзингдан.

    Дунё боғларига гуллар тўкилар,
    Самарлар тўкилар сенинг юзингдан.

    Лолаларга тўлган ол ёноқларинг
    Ҳулкарлар тўкилар сенинг юзингдан.

    Юзинг ҳижронида эзилди, Юсуф,
    Жигарлар тўкилар сенинг юзингдан.
    1.03.05.

    Ҳамма тияр тилин, лекин
    Юсуф тилин тиёлмайди.
    Риё, алдов, ёлғон тўнин
    Зарга ўраб кия олмайди.

    Хиёнатнинг бошида тож,
    Барча унга очган қулоч,
    Ҳамма суяр, кўзлари оч,
    Лекин қалбим суя олмайди.

    Тинмас зулм тегирмони
    Тупроқ ҳақгуй устихони
    Суви элнинг мадҳ уммони
    Камина сув қуя олмайди.

    Ҳамма дейди номардни эр
    Ҳамма дейди саробни нур,
    Ҳамма дейди кўппакни шер
    Забоним шер деёлмайди.

    Золим, юртга бийман дема,
    Кўпга келган тўйман дема,
    Мен Юсуфни ейман дема,
    Оловни ит еёлмайди.
    1.03.05.

    Бир жонимнинг душмани бир жаҳондир, бир жаҳон,
    Йўлларимнинг тумани бир жаҳондир, бир жаҳон.

    Бир жаҳон дардим бордир ҳар битта ҳужайрамда
    Ҳар дардимнинг гулхани бир жаҳондир, бир жаҳон.

    Бир жаҳонга сиғмайди танимдаги кишанлар
    Ҳар суягим кишани бир жаҳондир, бир жаҳон.

    Бир жаҳоним ўтидан ёнаётир жаҳоним
    Ҳар оҳимнинг ўзани бир жаҳондир, бир жаҳон.

    Кошки бир жоним бўлса, Юсуф, ним жоним бордир
    Ним жонимнинг душмани бир жаҳондир, бир жаҳон.
    1.03.05.


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz