Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 02.56.22
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Июль » 16 » Бугунги почтадан
    13.17.51
    Бугунги почтадан
    Мен сизни...

    Таҳририят: Бизга гоҳо шундай мактублар келади-ки, баъзан ўйланиб қоласиз беихтиёр.Чунки мактубларнинг айримлари ғоят шахсийлик касб этади ва уларни эълон қилишдан истиҳола сезасиз.
    Лекин, мактуб бизга жўнатилибдими демакки муаллиф эълон қилиниши учун эҳтиёж сезгандир деган ўй билан уларнинг айримларини эълон қилишга жазм қиламиз.Зеро мактубни эълон қилишдан мурод шуки бошқалар ундан тегишли хулоса ясасинлар.

    *         *             *


    Умид қилардимки кечаги аччиқроқ гап-сўзлар бу менинг эркаклик ғуруримдан келиб чиқиб айтилган гаплар.Ва мени кечирасиз.Узр сўраш эса ожизлик белгиси эмаслигини ҳам тушунишингизга шубҳам йўқ.

    Ахир ўзингиз ўйлаб кўринг, мен кўнглимдаги энг соф, беғубор туйғуларимни  дўстлик таклифингиздан келиб чиқиб сизга йўлласаму сиз эса уч киши ўқиб уччаламиз жавоб ёзяпмиз десангиз?!

     Тасаввур қилинг сиз менга ёзаётган мактубларингизни  уч эркак ўқиб уч эркак жавоб ёзса...?!

    Биз уч эркак бир бўлиб сизга жавоб ёзаётганимиз ҳақда сизга айтсам?!

    Ўзбекларда яхши мақол бор:пичоқни ўзингга ур, оғримаса бировга, деган.Албатта сизга  бундай ҳолат эрмак учун арзимагандай туюлар.Мен учун эса инсон туйғулари ҳалику эрмак, балки ҳар қандай нарса ва кимарсалардан бебаҳодир.

    Нима бўлганда ҳам дўстлик бирданига , осонгина эришиладиган туйғу эмас.У шу каби осон бўлмаган, кези келганда чиғриқлардан, синовлардан ўтиб, кези келганда кечиримли бўлиш, кези келганда бағрикенглик билан дўст учун аччиқ ютиш эвазига эришиладиган бебаҳо туйғу.Дўст бўлиш учун, кел менга қўлингни бер, биз дўстмиз деб айтишнинг ўзи кифоя қилмайди.

    Дўст бўлиш учун бирданига балки бир-бировини англаш қийин кечар.Сиз ҳам, мен ҳам ёш болалар эмасмиз.Ҳаётнинг озми-кўпми аччиқ-чучугини тотиб улгурган одамлармиз

    Шундай экан айниқса муҳожиротда, мусофирликда юрарканмиз ҳар бир айтадиган сўзимизни ўйлаб айтиш керак назаримда.Сиз билан биз эса кўзим кўрмаяптику нима десам ҳам бўлаверади, дегандай бир-биримизни дилимизни оғритувчи сўзлар айтиб ётибмиз.Балки Ўзбекистонда бўлганимизда бу қадар куюниб узун мактуб ёзиб вақтингизни олмасдим.Агар биз шу ёқларда юриб камчиликларимизни кечириб, аҳил бўла олмас эканмиз демакки Ватанда аҳил-иноқ бўлишимиз даргумон.

    Яна бир бор саломларим билан узларимни қабул этинг...Мен сизни...

    Мактубни оққа кўчирувчи Ризо Обид


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz