Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 00.35.20
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Июль » 17 » Она тилим - буюк хазина!
    14.50.40
    Она тилим - буюк хазина!
    21.Отангни ўлдирганга онангни бер

    Шу каби нақл бор.У ҳар гал ёдимга тушса нақадар шафқатсизларча айтилган нақл-а, дея чуқур ўйга ботаман.
    Диктаторлар отаси дейиладиган Сталин лақаби билан машҳур асли исми шарифи Иосиф Виссарионович Жугашвили  одамлар кўз ўнгида қатлиомлар ўтказиб, золимликда мислсиз мудҳишликлар кўрсатган шахс.Ўша Сталин даврида яшаганлар  ўзбек зиёлиларининг кўпчилиги бадарға этилиб, яна қанчалари  отиб ташланганини билишган.Аммо ўзбеклардаги "отангни ўлдирганга онангни бер" қабилидаги иборага кўра Сталин ўлгач қўлларига дастрўмол тутиб ҳўнг-ҳўнг йиғлашиб:"отамиздан айрилиб қолдик, энди қандоқ яшаймиз" деган мазмунда марсиялар айтишган экан.

    Бу нақлни нега эсладим, сабаби бугун суҳбатдош бўлган ватандошнинг гаплари бунга туртки бўлди.

    -Ҳар куни уйқудан туриб бир хил муаммога дуч келамиз.Уйда егулик йўқ, нима қилсам экан.Газ, чироқ ва коммунал хизмат тўловларидан қарзни яна қистаб келишса нима дейман?

    Суҳбатдошимнинг арзини тинглай туриб унга ҳамдардлик оҳангида:

    -Ҳа, тушунаман, вазият чатоқ.Ҳаммаёқ расво, жамият хароб.Умуман бугунги  ҳамма кўргуликларга балиқ бошидан сасийди дейишганидек, қонун-қоидаларни оёқ ости қилаётган ҳукумат тепасидагилар айбдор, иқтисодий-ижтимоий ислоҳотлар ўтказяпмиз, тараққий этиб бормоқдамиз дея баландпарвоз сўзлар айтишсада аслида бу гаплар амалдагисига номувофиқ.

    Суҳбатдошим сўзимни охирига етказмасимдан илиб кетди:

    -Йўқ, барибир худога шукур, ахир тинчлик бўлиб турибдику, сиз яшаётган Оврўпа ҳам бирданига юксалиб кетмаган.Ахир улар неча юз йил аввалдан буён энди ривожланишди.Биз эса мустақил бўлганимизга энди 17 йил бўлди.

    Ёпирай, Каримовнинг ҳар гал юқори минбарга туриб олиб ТВ да айтадиган сўзларининг айниси.
    Суҳбатдошга:"ҳа, ундай бўлса турмушдан шикоят қилмай неча юз йилдан кейин фаровон ҳаёт келишини кутиб юраверинг" дегим келди-ю, йўқ ундай демадим.Кўнглини оғритгим келмади-да.

    Мени ўйлантиргани бошқа бир ҳолат бўлди.Эртага диктатор ўтиб кетса ана шулар юқорида айтгандай "отангни ўлдирганга онангни бер"  қабилида қўлига рўмолча тутиб:"отажонимиздан айрилиб қолдик" дея йиғлашади.

    Оз вақт ўтиб эса :" у тўнғиз эди ярамас,  ҳаммаёқни қирган яшшамагур, мана ман ўшандаям Оврўпадаги фалончига айтганман фикримни.Биз улар билан фикран кураш олиб борганмиз" дея амал курсисида ялпайиб ўтириб олиб гап сотади.Ишонаверинг.

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz