Ризобек Суббота, 2024-05-18, 22.48.37
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Июль » 18 » "ТУРОНЗАМИН"да
    16.54.01
    "ТУРОНЗАМИН"да
    Каримовчасига ғирромлик

    Бухоро вилоят Адлия бошқармаси Бухоро вилоят Хўжалик судига Юсуф Жумаев бошқариб келган Буюк Абдулқодир Гилоний фермер хўжалигидан 2106.7 (икки миллион бир юз олти минг етти юз) сўм ва Юсуф Жумаевнинг турмуш ўртоғи Гулнора Олтиева бошқараётган Оллоқули фермер хўжалигидан 1513.1 (бир миллион беш юз ўн уч минг бир юз) сўм миқдорда буғдой режасини бажармагани учун жаримага тортилишини талаб қилиб даъво аризаси киритган.

    2007 йил январ ойида шоир Юсуф Жумаевнинг укаси Мурод Жумаев Қоракўл туман ҳокимиятига бориб акасининг оиласига тегишли бўлган фермер хўжаликларнинг иш бошқарувчиси эканлигини, ерларга қараши кераклиги айтганда Қоракўл туман ҳокими Матлуб Нуъмонов ерлар энди Юсуф Жумаевники эмаслигини айтиб қайтариб юборган.

    Қоракўл туман ҳокими Матлуб Нуъмоновга кўра унинг 2008 йил 11 январ қарорига асосан Буюк Абдулқодир Гилоний ва Оллоқули фермер хўжаликларига тегишли бўлган ер Қоракўл туман ҳокимилиги захирасига ўтказилган. Ўша вақтда буғдой далаларидаги ниҳоллар тўлиқ, республикадаги энг яхши буғдой майдонлари бўлган.

    2007 йил 10 декабрь куни Шоир Юсуф Жумаевнинг уйига қилинган қуролли ҳужумдан кейин буғдой далалари учун ажартилган тўрт тоннадан ортиқ корбамид ва икки тоннадан ортиқ фосфорли ўғитларни ИИБ ва МХХ ходимлари талаб кетди. Қаровсизликда ўсган бўлсада 40 центенерга яқин ҳосил берган буғдойлар халқ томондан ўриб олинди.

    2008 йил 23 апрель куни шоир Юсуф Жумаевнинг ҳибсдан озод қилинган ўғли Бобир Юсуфжон ўғли Қоракўл туман ҳокими Матлуб Нуъмонов қабулига бориб ерлари ва тортиб олинган техникаларини қайтариб беришларини, талаб қилади. Қоракўл туман ҳокимига Бобир Юсуфжон ўғли ҳар йили ғалла ва пахта режаларини ортиғи билан бажарганликларини, бундан кейин ҳам бажаришларини айтади. Нуъмонов эса:

    «Тошкентдан рухсат бўлмаса мен ҳеч нарса қилолмайман, Сизларнинг оилаларингизга алоқадор ишлар билан фақат Тошкент шуғулланяпди», деб жавоб берган.

    Каримовнинг жаллодлари Юсуф Жумаевнинг мол мулкини 2007 йил декабрь ойида босқинчилик билан талади, йигирма минг доллардан ортиқ пулларни ҳеч қандай рўйхатсиз ўзлаштирилди. Ҳозирги кунда фақат Юсуф Жумаев оиласига тегишли бўлган фермер хўжаликларнинг ҳисоб рақамидаги ўттиз бир миллион уч юз минг (24076 АҚШ доллари) сўм миқдоридаги пуллар давлат ҳисобига ўтказилган эди.

    Ҳозирги кунда Диктатор Каримов шоир Юсуф Жумаев оила аъзолари мулкини қайта ва қайта таламоқда. Бир неча кун илгари Бухоро вилоят суд ижрочилари Юсуф Жумаевнинг ҳибсда бедарак йўқолган ўғли Машраб Юсуфжон ўғлининг мол мулкини давлат ҳисобига ўтказиш учун суд қарори билан Юсуф Жумаевнинг уйига келганди.

    Диктатор Каримовнинг Ўзбекистон ҳокимиятини ўйинчоқ сайловлар билан босиб олишига қарши чиққан Юсуф Жумаевга нисбатан жаллод Каримовнинг зулми кундан кунга кучаймоқда. Чунки Каримов ўзининг шахсий мулки деб билган тахтдан кет деганларни ҳеч қачон ёқтирмаган.

    Ҳамид Бухорий.

    Бухоро.


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz