presidents_office@press-service.uz-адресига юборилган хат
Ассалому алайкум Беруний Султанович,
Сизга мактуб йўллашдан мақсад, бизнинг Оврўпада рўйхатдан ўтган
ўзбек ва рус тилларидаги интернет нашрларнинг деярли барчасига тўсиқ
қўйилганлигининг сабабини билиш.
Нега шундай? Ахир одамларга ҳеч бўлмаса четдан туриб ҳаққоний маълумот олиш манбаларини очиб қўйингларда.
Биламиз, Ўзбекистонда диктатура тизими, у ёқдаги ҳамкасбларнинг кўпчилиги мустақил фикрлашдан-да қўрқишади.
Чунки кўплаб ҳақ сўз айтган қаламкашлар каби бадарға қилинишлари ёҳуд қамоққа ташланишларидан қўрқишади.
Ҳеч бўлмаса чет элдаги ОАВ га илтимос тўсиқ қўйманглар.Шунда бироз виждонингиз ҳам қийналмайди.
Мен кўплаб интернет нашрларининг бурчагида “Ўзбекистонда таъқиқ
қўйилган” ёзувли тамғани кўриб, ростдан ҳам шундаймикан , балки ундай
эмасдир деган умид билан Ўзбекистондаги танишларимга телефон қилиб,
мактублар ёзиб сўрадим.
Масалан мен юритаётган саҳифа манзили ўрнида аллақандай инглиз
тилидаги истироҳат газета электрон саҳифаси очилаётганини айтишди.
Биламан , сизлар учун саройдаги амал ҳамда лавозим ҳар қандай
нарсадан устун. Лекин келажакда нафақат бошқа бировлар, балки бу
қилмишларингиз учун ўз фарзандаларингизда лаънатлашларини бир зум кўз
олдингизга келтиринг!
Кўнглингиздан ўтаётган нарсани ҳам билгандайман, наҳотки бу ҳамма гап олтинчи қаватдаги одамга боғлиқлигни билмаса демоқдасиз!
Билганим учун ҳам ёзмоқдаман. Унинг умри оз қолган, сизники эса
олдинда, наҳотки унинг югурдаги сифатида қора қилмишларига шерик бўлиб
қоласиз?
Ризо Обид