Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 10.43.35
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Июль » 21 » Мулоҳаза
    01.41.40
    Мулоҳаза
    Ўзбекистонда инқилоб бўладими?

    Унда-бунда калласи катта сиёсатчиман деганларнинг баъзиларининг  "халқнинг дарди пишиб ичи тўлиб кетди, яқинда инқилоб бўлади, куч билан тизим ағдарилади" деган катта-катта аммо шиширилган пуфак каби асоссиз башоратларини эшитиб қоласиз.

    Албатта калласи катталар нафақат каллалари балки ўзларини ҳам сиёсатда катта ҳисоблашсада, аммо сўзлари каби ўзлари ҳам шиширилган пуфакдан фарқ этмайдилар.

    Нега? Бунга асосинг борми деган савол бергувчилар албатта кўп топилади.Шундай савол бергувчиларга: ҳа, албатта асос бор, бўлганда ҳам ўша калласи катталар айтган гапнинг ичида турибди пуфаксўзларнинг асоси-ю ва Каримовга қулайгина уларнинг баҳонасида ўз мухолифларининг пайини қирқиш учун дастак.

    Нега десангиз, калласи катталар "Ўзбекистонда куч билан яқинда ҳукумат ағдарилади" дейиш билан одамлар юрагига ғулғула  солиб, "худо сақласин-эй нотинчликдан, ахир шундоқ ҳам ёмон қорнимиз тўйиб турибди" деган фикрни солишади.Каримов эса яна аввал қандай сайраган бўлса шундай сайрайди:"мана, тинчлигимизни кўролмайдиган уч-тўртта ғаламис яна уруш бошламоқчи, биз бунинг олдини олишимиз учун ҳамма кучларни ишга соламиз".

    Калласи катталарнинг куч билан Ўзбекистонда ҳукуматни ағдаришга чорловчи пуфаксўзларининг пучлигига яна бир асос.
    Ҳаммасини айтиб ўтиришнинг ҳожати бўлмаса керак.Келинг бир мисол билан чегаралана қолайлик.Шунда қимматли ўқувчининг қимматли вақти беҳуда кетмайди.

    2005 йил 13 май воқеалари.Одамларнинг тинкаси қуриб майдонга чиқди.Калласи катталар эса жунбушга келган одамларнинг думи бўлиб судралиб юрди.Яна энди қонсираб қолдими бу калласи катта пуфакфурушлар, нимаймиш халқ қўзғалиб, ҳукуматни ағдарармиш.Ҳа, халқ балки қўзғалар, аммо шундай бўлса сен калласи катталарни ҳам  ернинг тубидан бўлсада тутиб келиб оёғингдан осмаса бўлгани.Чунки Ўзбекистондаги бугунги кўргуликларга Каримов қанчалар жавобгар бўлса, шу қадар калласи катта унинг тегирмонига билиб-билмай сув қўйиб турганлар ҳам жавобгар.

    Уч-тўртта карнайчи-ю сурнайчи оға-инининг айтгани билан одамлар "ҳа, қани кетдик " деб қўлига чолғу кўтариб чиқиб кетаверадиган замон балки юз йил аввал бўлгандир.Энди одамлар яна замбаракнинг рўпарасига гўдагини нишон қилиб чиқмайди.

    Ахир гўдагининг жонини ўққа тутиб бериб ҳам жони омон қолмадику.Хуллас Каримов халқнинг очиқчасига энг катта душмани, халқнинг дўстиман дегувчи аслида янада хавфлироқ калласи катта сиёсатчи даъвосидагилар ҳам борки, улар янада даҳшатлироқ .

    Ризо Обид

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz