Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 10.43.33
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Июль » 21 » Золимнинг зулмлари
    12.41.51
    Золимнинг зулмлари
    Дадамни калтаклашларини кузатиб туриш ўлимдан ҳам оғир эди...


    Ўзбекистон Олий Судига,
    Бухоро вилояти, Қоракўл тумани,
    Човли қ- ф йиғини, Хирс қишлоғида яшовчи
    Бобур Юсуфжон ўғли томондан

    Кассация шикояти

    Биз оиламиз билан диктатор Каримовнинг ўз мансабини суистеъмол қилган ҳолда учинчи муддатга Президентликка ноқонуний равишда номзодини кўрсатишига қарши, Каримов истеъфосини талаб қилиб, оилавий Пикетлар ўтказдик.


    Биз қонуний ҳуқуқимиздан фойдаланган ҳолда тинч пикетлар қилаётган эдик, бироқ бизнинг тинч ва қонуний ҳаракатларимизга қарши Ўзбекистон куч ишлатар тизимлари ноқонуний қаршиликт қилиб, бизни калтаклашди. Уйга қочиб борганимизда, уйимизга қуролли босқинчилик уюштиришди, итларимизни, молларимизни отиб ташлашди. Биз бахтли тасодиф ва ҳарбийларнинг уқувсизлиги сабаблигина қуршовдан қочиб қутулдик. Ҳар куни телевединия орқали чиқишиб, бизга қидирув эълон қилинганини айта бошлашди. Ўзбекистон Жиноят кодексининг ўнлаб моддалари билан бизга жиноят ишлари очишди.

    2007 йил 17 декабрь куни бизни Тошкент вилояти Янгийўл туманида сотқинлар ёрдами билан ҳибсга олдилар. ҳибсга олиш чоғида бизни калтаклаб, уриб, қўлимизга қонунан ишлатиш мумкин бўлмаган тиканли сиқувчан кишан солишди ва бошимизга резина қоп кийгизиб, ушлаб олиб кетдилар. Бизни ушлаётганларнинг кўкракларига СБП (Служба безопасности президента) деб ёзилган нишонлар бор эди.

    Бизни қандайдир ертўлага ташладилар. Бу ерда уч кун ётдик. Уч кундан кейин бизни "воронок" машинасида 1-сонли (Тоштурма) ҳибсхонага олиб келишди. Тоштурма бошлиғи олдига мени олиб кетаётганда олиб бораётган соқчи бир дубинка билан уриб борди. Кейин бошлиққа олиб кирди. Бошлиқ мени кўриши билан:

    --Ҳа, Юсуф Жуманинг эркатойи, отанг билан сендан бошқа бош кўтарадиган йўқми? – деб калтаклай бошлади. Кўзларим шишиб қовоқларим ёрилиб кетди. Кейин соқчиларни чақириб, "синдириб ташланглар" деб буйруқ берди.

    Мени ташқарига олиб чиқиб, йигирмадан ортиқ соқчи ўртага олди ва "гусиний шаг қилиб юр" деб буйруқ бердилар. "Гусиний шаг" юриш деб, ўтирган ҳолда икки қўлни бошга қўйиб юришни айтишаркан. Мен уларнинг айтганини қилмадим. Улар мени йиқилгунимча урдилар. Йиқилганимдан кейин икитаси судраб бораверди, қолганлари калтаклашда давом этди. Кейин мени судраб олиб келиб Тоштурманинг ертўласидаги 23 хонага қамашди. Бу хонада ўн икита маҳбус бор экан мен ўн учинчи эдим.
    Тоштурмада икки сутка турдим. Кейин бизни Бухоро Ички Ишлар Бошқармасининг ертўласига олиб келишди. Бу ертўлада бир кеча ётдик. Эртаси куни бизни Бухоронинг қийноқлар билан ном чиқарган, қийноқлар ўтказиш бўйича Жаслиқ турмасига ҳам ўрнак бўладиган 3- сонли (Отбозор) ҳибсхонасига олиб келишди. Бу ерда бизни 3- сонли ҳибсхонанинг рахбарияти кутиб олди. Дадам ва мени бу ерда роса калтаклашди, танимизда кўкармаган жой қолмади. Товонимиз остига уришди. Юролмайдиган аҳволга тушдик. Мен ураётганларга ҳибсхона раҳбари Самад Шукуров, Тезкор гуруҳ раҳбари Отабек Собиров ва Ботирали Сафаровлар бошчилик қилиб туришди.

    Кейин мени судраб олиб бориб 111 камерага ташлади. Камеранинг тепасидан сув ўтиб турарди. Синиқ деразадан кираётган қор ёмғирлар яхлаб қоларди. Менга ҳатто адёл ҳам беришмади. Бу хонада мени икки ой сақлашди. Ҳар куни тонг соат олтида маҳбуслар уйқудан уйғотилар эди. Мени Отабек Собиров олиб кетиб қийноқлар хонасига олиб борарди. У ерда мен борганимда ҳар доим дадам ҳам кутиб турардилар. Аввалига қўл оёқлари билан роса калтакларди, кўкрак қафасларим шишиб кетарди. Чарчагандан кейин соқчиларни чақириб оёғим остига юз маротабагача резина дубинка билан урдирарди. Оёқларим шишиб кетарди. Қадам босиб бўлмасди. Менга ўтказилган қийноқларни дадам кузатиб туришга мажбур қилинарди. Дадамни ҳам худди шундай қийнашарди ва мени кузатиб туришга мажбур қилишарди. Мен учун бу кузатиш ўлимдан ҳам оғир эди.

    Биздан Ўзбекистонда неча жойда портлаш бўлган бўлса ҳаммасига алоқам бор деб ёзиб беришни талаб қилишарди. Биз ҳеч нарса ёзиб бермасдик.

    Мен учун энг даҳшатли кун 23 декабрь куни Президентлик сайлови куни бўлди. Мени Президентлик сайловига олиб чиқдилар. Мен ҳар тўртала номзодга ҳам овоз беришни истамадим. Қоғозни шундай қайтариб бердим. Камерамга қайтариб келишди. 20 минутлард ўтмасдан Ўткир исмли навбатчи ходим келиб бизнинг хонага қўшни бўлган суҳбат хонасига мени олиб келишди. Бу хонада битта темир стол бор эди.Отабек Собиров кутиб турарди. Отабек Собиров:

    -- Кучук, сен овоз бермаган билан бобой президент бўлмай қоладими, бобой аллақачон президент бўлиб бўлган, -- деб калтаклай бошлади. Бошимни бетон деворга урарди, кўкракларим кўкариб кетди. Кейин навбатчи ходимларга ушлатиб туриб оёғим остига резина дубинка билан урдирди. Ҳолдан тойганимдан кейин мени хонамга судраб ташлаб кетишди.

    Ўн минутлар ўтмай ўша суҳбат хонасидан дадамнинг овози эшитилди, хона менга қўшни бўлгани учун ҳаммасини эшитиб турардим. Дадам ҳам каримовга овоз бермаганликлари учун қийноққа солинаётган эдилар. Шу куннинг ўзида бу хонадан укам Машрабнинг ҳам додлаган овозини эшитдим. Менинг эшитишим учун мен сақланаётган камеранинг дарчасини очиб қўйишган эди. Бизни каримовга овоз бермаганимиз учун ҳам жисмонан, ҳам руҳан қийнашди.

    28 декабрь куни терговчи Акбар Раҳимов биринчи маротаба тергов қилиш учун келди. Мен унга, бизга қийноқлар ўтказилаётганини, машинани мен бошқарганимни, менга машинани бошқариш учун ҳеч ким буйруқ бермаганини, ҳеч кимни бостириб кетмаганимни қайта қайта ёзиб бердим.

    Акбар Рахимов менга, агар бўйнингга олмасанг дадангни 20 йил кўрмайсан деб айтди. Мен бўлган воқеани ёзиб бераётганимни, ёлғон кўрсатма бера олмаслигимни унга айтдим. Шу билан терговчини Судга қадар қайтиб кўрмадим. Тергов ишларини Тезкор гурух рахбари Отабек Собиров олиб борди.

    23 февраль куни мени суҳбат хонасига олиб чиқишди. Бу ерда мени кутиб турган одам Бухоро МХХ ходими эканлигини айтди. У мендан Америка Қўшма Штатлари элчихонасига нима сабабдан борганимни сўрашди. Мен Америка элчихонасига бормаганман десам, бизнинг машинанинг АҚШ элчихонаси олдида турган расмларини олдимга ташлади. Мен жавоб бермадим. Сенлар Америка Империализми тарафдорларисизлар деб соқчиларга калтаклашни буюрди.

    27 февраль куни мени Қизил хочдан одам келди деб учрашувга олиб чиқдилар. Дадам ва менга ўтказилган қийноқлар ҳақида Қизил хочдан деб кўрсатилган одамга ёзиб бердим. Қизил Хочдан деб кўрсатилган одам мен ёзиб бўлганимдан кейин Отабек Собировни чақириб, ёзган қоғозимни ва мени бериб юборди. Мен яна даҳшатли қийноқларга солишди. Кейин билсам Қизил хочдан одам келаётгани сабабли бизни қийноқларни айтадими йўқми деб текшираётган эканлар.

    Қийноқлар ҳар куни давом қиларди.

    2008 йил 15 апрел куни эса жиноят ишлари буйича Бухоро вилояти суди биносида судья Шухрат Комолов томонидан судланувчи дадам Юсуф Жумаев ва менга нисбатан Уз.Р.ЖК нинг 105, 140. 219 моддалари билан уюштирилган жиноят ишини ноконуний куриб чикиб холис гувохлар булмаган судда ноконуний хукм чикарди. Хукмнинг ноконунийлигини куйидагилар билан исботлаб бераман.

    1. Судда дадам ва мен бизга тухмат билан куйилган айбларга икрор булмадик. Бизга кийноклар билан айбни буйнимизга куйишга уринганликларини айтдик. Судя бизнинг кўрсатмаларимизни инобатга олмади. Қийнок ўтказилганини айтиб суд тиббий экспертизаси ўтказиш тўғрисидаги талабимизни рад килди.

    2. Судда бизга қарши кўрсатма берган сохта жабрланувчилар ва сохта гувохларнинг кўрсатмалари хар-хил чикиб бизга тухмат уюштирилгани исботланди.

    3. Гувохларнинг бири Юсуф Жумаев ва угиллари йул четида ўтирганди деса , бошка бири машиналарига плакат ёпиштириб машинада кетаётган эди деди. Гувох капитан Киличев Гайрат Юсуф Жумаев ва угиллари катта трасса йулининг уртасида машинасига плакат ёпиштириб пикет килаётган эдилар деди. ИИБ ходимлари эса буюртма текстини тўғри укиб беролмай шарманда булдилар.Бизга қарши, давлат рахбарлари кўрсатмаси билан тухмат уюштирилгани фош булди.

    4. Сохта жабрланувчи Иттоқов Тўлкин ўз кўргазмасида мени Юсуф Жумаев кўли билан урди деб айтди, Гувохлар эса Юсуф Жумаев уни машинаси билан уриб кетди деб кўргазма берди.

    5. Жабрланувчи деб айтилаётган Қоракўл туман Ички Ишлар бошлиғи ўринбосари Алижон Назаров мен ўзимни таништирмасимдан туриб мени машина билан уриб қочиб кетишди, деб айтди. Гувоҳлар эса Алижон Назаров ўзини таништириб гувоҳномани кўрсатишига қарамасдан уни машинада уриб кетди деб Судда кўрсатма беришди.

    6. 10 декабрда суд экспертизаси жабрланувчилар енгил тан жарохати олган деб хулоса берган булса,18 январда ўрта оғирликдаги тан жарохати олган деб хулоса берган .Бизга оғиррок жазо бериш учун шундай сохта хулоса берилган.

    7. Ўша куни , яъни 10 декабрда мен машинани бошқарганим, машинани хайдашга хеч ким менга буюрмагани , дадамнинг мутлоко айби йўклиги хакидаги кўргазмаларим судда эътиборга олинмади. Суд дадамни тухмат асосида камаш учун уюштирилган спектакль булди.

    8. Адвокат ёрдамидан фойдаланишимизга имкон берилмади. 14 апрелда 3- сонли хибсхонага Бухоро вилояти МХХ нинг бошлиги келиб адвокатдан воз кечишимизни талаб килиб, гуё дадам билан келишганини айтди. Мен дадамни курсатишларини талаб килган эдим унинг жахли чикиб агар адвокатдан воз кечмасам дадамни умуман курмаслигимни айтди. Бу адвокат ёрдамидан воз кечишимиз учун килинаётган биринчи босим эмас эди.

    Феврал ойида 3- сонли хибсхонада адвокат Рухиддин Комилов билан учрашганимда бизни кийнашаётгани айтдим. У менинг ахволимдан буни билаётганини айтди. Дадам хам кийнокка тутилаётганлари тугрисида адвокатга ёзиб берганлар, кукариб ётган оёклари ва кукракларини курсатган эканлар. Руҳиддин Комилов дадамнинг ёзиб берган қоғозларини менга кўрсатди.

    Шу учрашувдан сунг хибсхона ховлисида бир гурух миршаблар бизни аёвсиз калтаклашди. Юролмайдиган ахволга тушдик. Бу кийноклар тепасида Отабек Собиров турарди. У эса ҳар гапида, "бобойнинг кучини кўрдингларми, энди ўлигинг чиқади", деб қайта қайта гапирарди. Миршабларнинг дуппослашидан кунгли тулмасдан ўзи қўлига дубинка олиб санаб 100 марта оёгим остига урди,

    Кейин мени судраб олиб бориб 463 камерага ташлади, дадамни қайси камерага ташлаганини билмайман.

    Биз тинимсиз кийнок ва тухматга тутилдик. Бизга давлат раҳбарларининг шахсий адовати билан ўтказилаётган зулм тўхтатилишини, бизга зулм утказганлар ва бунга буйрук берганларнинг барчаси конун олдида жавоб беришини ва ҳақиқатни айтгани учун қамоқда ётган дадам Юсуф Жумаев зудлик билан озод килинишини, Бизга туҳмат қилганлар, турмаларда бизга қийноқ ўтказганлар, туҳмат ва қийноқлар ўтказишга буйруқ берганлар қонун олдида жавоб беришини талаб қиламан

    Бобур Юсуфжон ўғли.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz