ТИРРАНЧА
-Ҳамма ёқда Оқ пошшонинг бизга қўнмай ўтиб кетганини гапиришмоқда?-деди маслаҳатчи Алдаркўсага.
-Ҳозир ёз, агар биз ўзимизга оқ пашша қўндирсак, касалликка чалинишимиз мумкин!
-Оқ пашша эмас, Оқ пошшо ҳақда гапиргандим.
-Мени шунча ахмоқ деб ўйлаяпсанми? Тушуниб турибман, ана у тирранча ҳақида гапираяпсанми?
-Ҳа, ўша тирранчанинг нега атрофимизда айланиб юриб, эшигингизни қоқмаганини айтаяпман-да!
-Сабр қил, вақти келганда ва мен истаганда, албатта қоқади.
* * * БОЙЛАР
Алдаркўса маслаҳатчига юзланди:
-Эсингдами, экономикамизга ишониб жуда кўп пулдорлар келишганди?
-Ҳа дунёнинг катта-катта бизнесменлари, бойлари келишганди.
-Қани ўша бойваччалар? Нега бирортасининг номи ҳам чиқмайди, қилган иши ҳам кўринмайди.
-Ҳаммаси кетиб бўлишди.
-Нега кетишади?
-Пуллари қолмагандан нима қилишади? (turonzamin.com)
|