Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 09.48.46
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Июль » 25 » Бугуннинг гаплари
    00.55.23
    Бугуннинг гаплари
    Гена ёвуз ҳам, Захар акаям ичмай қўйишди

    Қишлоқ жойларида чойхона одамлар бир пиёла чой устида гурунглашадиган энг қулай масканлардан бири ҳисобланади.Совет замонида ҳатто чойхоналарда "қизил бурчак" бўлиб, унда қўмминизм ғояларини тарғиб қилувчи газет-журналлару брошюра деб аталувчи мўъжазгина китобчалар ҳам бўларди.Лекин газета-журналларни аҳёнда бир киши ўқиши,
    брошюраларни ичида нима бор экан дегандай шунчаки варақлаб кўрувчини учратиш мумкин эди.Ҳартугул у пайтлар чойхоналар ғоят гавжум бўларди.Тушлик олиш учун навбат ҳам кутиларди.Бу ўша давр чойхоналарида бўларди.

    Мустақиллик деб аталувчи аслида бир одам зулми остида   қолган йилларда  халқ бугунги чойхонага киришга кираверади-ю аммо бир нима тамаддига қурби етавермайдиган бўлиб қолган.Гўёки жаннтдагидай "кўрмоқ бор, емоқ йўқ".Фарқи шундаки одамлар бу ёруғ дунёда қоринларини тикиб қўя олмайдилар.Нимадир танввул қилишлари  шарт.Хўш қишлоқ чойхоналаридаги бугунги  манзара қандай?

    Шу саволга жавоб олиш учун водий қишлоқларидаги қадрдон чойхоначига сим қоқдим.

    -Ие-е-е , ҳой ошна, қайларда юрибсиз?Э, овозингизни эшитиб жа хурсанд бўлдим...Қачон қайтиб келасиз?

    -Насиб қилса қайтиб ҳам бориб қолармиз.Ўзингиздан сўрасак.Нима гаплар?Мижозлар дурустми?

    -Э, нимасини айтасиз  - ҳамма ўзбекистонликларга хос бўлган оҳангда танишим гапни ҳасратдан бошлади - мижоз анқонинг уруғи бўлиб қолди.Яхши анави чегара-божхонага яқин турамиз.Ўша жойда ишлайдиганлар менинг жўжакабобимга ишқивоз денг.Кейин уч-тўртта милиса, солиқчи, кейин улани ичида бир писмиғроғи бор , назаримда у анави снбэшник бўлса керак.Ҳарқалай жўжакабобни еб раҳмат ҳам демай яна нимадандир норозидай кўзини лўқ қилиб, менга хўмрайганча чиқиб кетади.Мен ҳаттоки мачитга ҳам қатнамайманку, аммо баъзи менга ўхшаган қиттак-қиттак қилиб юрадиганларни ҳам экстремист деб шуни чақувиминан қамалиб кетган дейишади.Шундан чўчийман, кел майли пул тўламасаям ахир бир жойидан заҳар бўлиб тешиб чиқар деб қўяман ичимда.Аммо устимда илжайиб қўяман.

    Ҳа, айтганча биласиз совет пайти аввалига бешта қишлоқ, кейинчалик иккита қишлоқ бир селсовет бўлганди.Мустақиллик йиллари "ҳамма ўзини ўйини ўзи пойласин" деб ҳар бир қишлоқ маҳалла фуқаролар йиғини бўлди.Яна ўша эски селсовету аммо буларнинг қилиқлари у пайтдагиларникидан ўтиб тушди.Аввал битта маҳаллакўм ва бир котиб эди.Кейин учта, кейин бешта посбон деган чалароқ милисага ўхшаган чаласавод ўғри-пўғрилар қўшилди.Энди эса ошна қишлоғимизда учта раис.Биттаси Ҳабибулло энг каттаси, ҳа ўша 10 класс маълумотли, аммо каттаконларга ёққани учун гарчи бу лавозимга олий маълумотли киши тайинланиши керак дейилганига қарамай раис.Битта мактабда ишлайдиган муаллимнинг айтишича аслида маҳаллақўм сайланиши  керак экан.Аммо уям ҳов ўша тепадаги ярамас сингари ҳар йили ёлғондан сайланиб олаверади.Ҳа, айтмоқчи бу энди энг каттаси.Қишлоқ энди биргина Калишо дейилаверади-ю иккига бўлинди.Биттаси Бўстон, иккинчиси Гулистон деб номаланди.Ҳар маҳаллага бир раис.Бўстонга ҳалиги ўғри бор эдику танийсиз уни Султон ўша раис, Гулистонга эса Насибани эри, а танидингиз ўша чатақ.Жалол чатақни ўғли Камол чатақ.Посбонлар сони 10 та бўлди.Майли, улар кўпайса ўзига, лекин ярамаслар мени банкрот қилиб ташлашди.Нега десангиз, овқатни ейди-ю насия дафтарингизга ёзиб қўйинг маош олганда берамиз, дейди ҳаммаси.Улар ўзи ойлик оладими ё йўқми билмадиму аммо ҳали-вери еганининг пулини бермайди шекилли.У-бу дей десанг маҳаллий ҳокимият вакилиман, оч юрайинми, мен сенларга хизмат қиляпман деб осмондан келади.Энди нима қилай, чойхонани шартта бекитиб ташлай десам бир томонда беш болам ейман-ичаман деб турибди.Бир марта чойхонани бекитайми деб маҳаллақўмга айтсам "нима сиз мустақиллигимизнинг душманимисиз, ё Каримовга қарши одаммисиз" чойхонани бекитиб одамларга маданий ҳордиқ чиқарадиган жойга қулф солмоқчисиз.Ё, ҳозир органдан одам чақирайми..." деб қолди.Юрагим ёрилай деди.Нақ бўлмаса анаққа жўнатворай дедида.

    Ҳа, мижозларга келсак Гена ёвуз ҳам, Захар акаям ичмай қўйишди.Ўшалар дуруст эди.Ўзим тайёрлаган қўлбола мусалласдан қиттак-қиттак қилиб таомланишардида қулоқларини қимирлатмай қанча десам шунча пулни бериб кетишаверарди.

    Шуларни айтаркан Ислом чойхоначи чуқур уф тортди-да жим қолди.

    У айтаётган Гена ёвуз аслида Абдуғани.Унинг отаси раҳматли Йўлдош сартарош қишлоқдаги қўй оғзидан чўп олмаган сипоҳ, мўмин-қобил одам эди.Абдуғани эса энди ўттиз беш ёшларда-ю ҳар гал ичиб олса "Мен Гена ёвузман, биласанларми, зоналарни топтать қилиб ташлаганман" дея ўкириб дуч келган билан муштлашаверадиган одати учун ярми умри қамоқда ўтди.

    Захар ака дегани эса, қишлоқдаги энг бойвачча йигитлардан эди.У совет пайти қишлоқ имоми бўлган кишининг қизига ўйланган , беш фарзанди бор эди.Отаси Аброр бобо қишлоқдаги ислом илмининг пешқадамларидан эди.Захар аканинг асли исми Закирё .Закирё ака нима сабабдандир ичкиликка берилди.Оила-ю бор мол-дунёсидан мосуво бўлди.Лекин у Гена ёвузга ўхшаб муштлашавермайди.Ғижиллашиб қолиши мумкину, аммо муштлашмайди.

    Икром чойхоначининг тин олганидан фойдаланиб савол ташлаб қолдим унга.

    -Гена ёвуз билан, Захар ака нега ичмай қўйишди?

    -Ие, ғалати савол берасиз-а, чўнчагида ҳемириси йўқ бўлгандан кейин қандай ичади?Иш йўқ.Пул йўқ.Ичмайдида.

    -Ҳа, майли ошна мана анча мазза қилиб гаплашдик, кейин яна телефон қиларман - дедим Икромга.У эса яна ҳов ўша суҳбат бошидаги саволини такрорлади:

    -Қачон қайтиб келасиз?

    Мен яна ўша аввалги жавобимни такрорладим:Худо ҳоҳласа...

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz