Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 09.29.03
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Июль » 25 » Бугуннинг гаплари
    14.19.13
    Бугуннинг гаплари
    Ҳожибой Тожибоев ўлдирилган-ми?

    Кулгу устаси Ҳожибой Тожибоев оламдан ўтди деган хабарни эшитгач, наҳотки дея ишонгим келмади очиғи.Чунки у эндигина 53 ёшга кирган навқирон ёшда эди ва унинг соғлиги ҳақида шубҳалар тарқамаганди.

    Шу боис ҳам Ўзбекистонда  "театралний институт" деб номи чиққан олийгоҳда ишловчи танишимга қўнғироқ қилиб, Ҳожибой Тожибоев қандайдир жигар касали билан оламдан ўтди деган хабарларни эшитяпмиз, дея айтдим.Танишим эса:

    -Ҳожибой Тожибоевни ўлдиришди.Унинг жигарини эзиб ўлдиришди.Чунки у сўнгги саҳна чиқишларида мамлакатдаги бугунги сиёсий-ижтимоий ҳолатни кескин танқид тиғи остига олган, кулгулари остида ҳукумат назарида унга хавф туғдира бошлаган шахсга айланди.Албатта Ҳожибой Тожибоевни экстремист ё бошқа бир айб билан айблаш кулгули бўлар эди.Шунинг учун ҳам уни тиббий кўрик жараёнида жигарига юқумли инфекция жўнатилиб умри хазон қилинди.

    Бу Ўзбекистондаги ватандошнинг тахмини.Балки бу асоссиз гапдир.Лекин Ҳожибой Тожибоев халқ дардида жигари эзилиб бу дунёдан ўтиб кетгани аниқ.Биз эса режим жирканчликлари оқибати қанчалик аянчли тус олаётганини ушбу тахмин бўлмаганда ҳам англаганимиз учун афсусдан бошқа нима ҳам дердик.

    Нима бўлганда ҳам таниқли сўз устасини худо раҳмат қилсин...

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz