Статистика
Онлайн всего: 7 Гостей: 7 Пользователей: 0
|
Главная » 2008 » Июль » 26 » Сиёсий латифалар
14.16.21 Сиёсий латифалар |
БОЙЛАР
Алдаркўса маслаҳатчига юзланди:
-Эсингдами, экономикамизга ишониб жуда кўп пулдорлар келишганди?
-Ҳа дунёнинг катта-катта бизнесменлари, бойлари келишганди.
-Қани ўша бойваччалар? Нега бирортасининг номи ҳам чиқмайди, қилган иши ҳам кўринмайди.
-Ҳаммаси кетиб бўлишди.
-Нега кетишади?
-Пуллари қолмагандан нима қилишади? * * * СЎРОВ
-Яна битта сўров ўтказсанг!-деди Алдаркўса Ижтимоий сўровлар ўтказиш бўйича маслаҳатчисига.
-Хўп! Бугуноқ ўтказаман. Қандай саволлар билан?
-Иккита савол қўй: “1.Сиз Алдаркўса томондами?” , “2. Сиз Алдаркўсага қаршими?”
-Менимча фақат биринчисининг ўзи етади.
-Нега?
-Сиз томонда бўлмаганларнинг ҳаммаси қарши томонда бўлади-да!
-Нима, бетарафлар йўқми?
-Бетарафлар ҳам аллақачон қарши томонга ўтиб бўлган.
- Бўпти, ундай бўлса сўровномада бита савол қолсин!
-Иккинчи саволми?
-Ҳозир биринчиси қолсин деб турган эдинг-ку?!
-Агар мақсад ҳар доимгидек 99 фойиз одамнинг “ҳа” дейиши бўлса, иккинчи саволни қолдирганимиз маъқул.(turonzamin.com)
|
Жойлади: Маъмур
|
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|