Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 03.10.41
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Август » 2 » Йилларим ва йўлларим
    11.47.26
    Йилларим ва йўлларим
    24.Домла билан суҳбат

    Матбуотда эълон қилиниши зарур бўлган-у, аммо Ўзбекистондаги диктатура режими сабаб қолиб кетган мақолалар, асарлар сони билмадим қанча экан.Шундай мақолалар ёзишни кўнгилга тугасизку-я, аммо эълон қилиниши қийин.Диктатура ўз номи билан диктатура.

    Ҳа, айтмоқчи бу галги қаламга олмоқчи бўлганим бизга мактабда ўқиб юрган кезларимиз СССР тарихи фанидан дарс берган домла билан мустақиллик йиллари суҳбатларим асосида.

    Мактаб ёшидаги болалар ўзимдан келиб чиқиб айтадиган бўлсам домлаларнинг ҳаммаси ҳам ўз касбининг  моҳир устаси эмасликларини билавермаймиз.Домла бу домла, ҳамма нарсани биладиган гўёки бир фаришта.Аммо юқори синфларга ўтгач айрим тенгдошлар домлаларнинг илмлари саёзроқ, айримлариники  эса ҳаминқадар эканини сезиб қолишади.Айниқса қишлоқ жойларида малакали маҳаллий мутахассислар ўша СССР даври ҳам, ҳозир ҳам танқис.

    Мен суҳбатлашган домла эса китобларда ёзилган манбалар асосида тарихни ўртамиёна биладиган бир киши.Ўша домлага , нафақат ўша домлага умуман Ўзбекистонда етакчи зиёли, раҳбарлик лавозимидагиларга ҳам ўтган асрнинг 70 борингки 1990 йилларида ҳам мустақиллик ҳақида гапирсангиз лабларига учуқ тошарди.Чунки бунинг кўп гувоҳи бўлганмиз.Масалан. 1990 йил Наманган область партия қўммитасининг матбуот сектори масъули бўлган Маҳаммад Мақсудов бизнинг "Истиқлол" номли  мустақил рўзномамиз рўйхатга олинишига тиш-тирноғи билан қарши турган кимса эди.У бир гал:

    -Қанақа мустақиллик, қанақа мустақил матбуот?!Ҳали , партиянинг кучини кўрасизлар.СССРнинг кучини кўрасизлар, бизнинг чизиғимиздан чиқишга уринганларни жойига қўйиб қўйилади - деган эди.

    Мана ҳозир ўша қўмпартия маддоҳи Наманган вилоят телерадиокомпанияси раиси.Ўша айтилгандай , дарахтни парвариш қиладиганлар бошқа-ю, мевасини чинқироқ маймунлар ейди дейилган гаплар ўз тасдиғини аллақачон топган.

    Шулар ҳақида домлага савол бергандим.

    -Домла, мана СССР давридаку, бизга қўмминизм ғояларини ўқитгандингиз, чунки бу ўша давр талаби эди.Лекин мана мустақилликка эришилди, эндиликда фикрингиз қандай?

    -Мустақиллик яхши нарса.Лекин у чиндан мустақиллик бўлса.Лекин ҳозирги номигагина мустақилликдан кўра ўша СССР даври тузук эди.Мен совет даврини қўмсаб бу гапларни айтаётганим йўқ.Ўша даврларда ҳам коммунистлар одамлар додини берган эдилар, ҳозирга келиб баттар қутуришди.Бунақанги бедодликлар  ҳечда бўлмаган.Мана кўриб турганингиздек тижорат дўкон очганман.Мактабдаги маошим оиламиз  чиқим-ҳаражатларини қоплаш тугул бир ўзимнинг чой-чақамга етмайди.Ахир бундай мустақиллик орзу қилинмаган эдику.Уйчилик раҳматли Боймирза Ҳайитовни ( Олмонияда муҳожирликда яшаб оламдан ўтган асли Наманган вилоят Уйчи туманида туғилиб ўсган устоз олим Боймирза Ҳайит назарда тутилмоқда ) халқ душмани деб ўқитгандик, мана энди кимлар аслида душман бўлгани ўртага чиқяпти.Раҳматли Боймирза оталар Мустақиллик учун курашиб унинг мевасидан баҳраманд бўлиш ўрнига аксинча унга тушган қорақуртлар заҳридан озорда ўтиб кетишди.

    Домла билан суҳбатни икки-уч киши  йиғилган жойда ёдига солдимда, буларга ҳам озроқ ўшандаги мавзуда сўзлаб беринг десам:

    -Ҳай, ҳай аста гапиринг.Буларингизнинг ҳеч бирига ишонч йўқ.Сизга айтган гапларим иккаламизнинг ўртамизда қолсин.У ёқдагиларнинг қулоғига етса шўримизга шўрва тўкилади-я - деб қолди домла.

    Ана шунақа гаплар.Бу қишлоқдаги одамларга оқни оқ, қорани қора деб ажратиб бериши шарт бўлган зиёлилар "пешқадам"ларидан бирининг сўзлари.Қолганларга нима ҳам дейсиз...

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz