Демократик Ўзбекистон Конгресси раиси Жаҳонгир Муҳаммад Авропада
Демократик Ўзбекистон Конгрессининг раиси Жаҳонгир Муҳаммад икки ҳафтадан буён адиб Ризо Обид билан Авропа давлатлари бўйлаб сафар қилмоқда.
Олдиндан режаланган бу сафардан кўзда тутилган мақсад мазкур мамлакатлардаги ҳаёт тарзи ва демократия тажрибасини ўрганиш, бу мамлакатларда яшаётган ватандошлар билан мулоқотларда бўлиш ҳамда бир қатор халқаро ташкилотларда учрашувлар ўтказиш, Ўзбекистонга демократияни олиб кириш учун имкон қадар уларнинг эътиборларини жалб этишдан иборат.
Жаҳонгир Муҳаммад ва Ризо Обид айниқса, таниқли шоир Юсуф Жумани озод қилиш учун бу масалага аралаша олиш ваколатига эга бўлган халқаро ташкилотлар мулозимлари билан ҳам учрашмоқдалар.
Маълум сабабларга кўра, бу сафар тафсилотлари ҳақида келгусида батафсил ҳикоя қилинади. ДЎК матбуот хизмати