Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 06.12.49
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Август » 8 » Йилларим ва йўлларим
    22.50.25
    Йилларим ва йўлларим
    26.Бўрининг қуён бўлгани

    Аввалроқ ҳам ҳозир қаламга олмоқчи бўлганларимни жуда батафсил эмаску мухтасар айтиб ўтган эдим.Бу гал ўша айтганларимнинг  тафсилотларига тўхталмоқчиман.

    Хуллас, қайта қуриш йилларининг ошкоралик даврида  дастлабки норозилик намойиши Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида бўлиб ўтган эди.

    Сабаби,1988 йили  Чортоқ ҳамда Янгиқўрғон туманлари ҳам республиканинг бошқа жойларидаги каби йириклаштириш сиёсати боис бирлаштиришга қарор қилинган.Бу борада Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ҳам одамлар норози эсаларда  ташларига чиқаришмаётганди.Янгиқўрғонда эса бу қарорга норозилик билдириб,   минглаб  кишилар  намойишга чиқишди.

    Балки одамлар бу икки туман ҳудудлари бирлигига норози бўлиб кўчага чиқишмасди.Чунки аввал ҳам бу каби қарор билан икки бор бирлаштириш ва бўлиш амалга оширилган.Бу галгисида эса икки туман раҳбаридан бири бош бўлиб қолиши керак эди.Одамлар назарида аввал Чортоқ тумани раҳбари бўлган Ҳакимжон Умрзоқов ноҳалол , Янгиқўрғон тумани раҳбари Абдураҳимхон Жаъфаров эса одамларга қайишадиган камтар, уддабурро, тадбиркор эди.Норозиликнинг сабаби вилоят раҳбарияти томонидан икки туманга ўша ноҳалол дейилган Ҳакимжон Умрзоқов раҳбар этиб тайинлангани эди.

    Норозилик намойиши тўхтатилмаса унинг учи вилоят ва ундан нарига ҳам етиб бориши мумкинлиги ойдинлашиб қолгач, "Рашидовнинг  эркатойи " дейилган, Сурхондарёда комсомол-ёшларнинг маккажўхоричилик бўйича донгдори, республикада энг ёш - 37 ёшли вилоят биринчи раҳбари Бўри Алламуродов Янгиқўрғонга, намойишчилар талабини ўрганиш учун келди.

    У намойиш ўтказилаётган Янгиқўрғон туман ҳокимлиги майдонидаги зина тепасига чиқиб , "талабларингизни тўс-тўполонсиз айтингчи, биз ўрганиб қарор олайлик" дегач, одамлар "Жаъфаров раҳбар бўлсин, Умрзоқов кетсин!" дея ҳайқира бошлашди.
    Одамлар талабига хайриҳоҳлик билдирилмаса вазият кескинлашуви аниқ эди.Шу боис Алламуродов микрофонда:"сизларнинг талабингиз бўйича Жаъфаров раҳбар этиб тайинланади", дея ваъда берди.Бироқ одамлар бунга ишонишмади, шекилли  Алламуродовдан:"Агар бу сенинг чин коммунистча сўзинг бўлса , Ленин ҳайкали остидаги минбарга чиқиб айт, ишонамиз" дея талаб қила бошлашди.Алламуродов эса, ҳозир деганча туман ҳокимлиги идораси ҳовлиси томондан Ленин ҳайкали ўрнатилган майдондаги минбарга чиқмоқчидай ичкарига ўтиб кетди.Бироқ аллақанча вақт ўтсада Алламуродов минбарга чиқмади.У бу пайт ҳокимлик ҳовлисига қўшни болалар боғчаси ҳовлисидан ўтиб, катта кўчада уни кутиб турган хизмат машиналаридан бирига ўтириб қочиб кетаётганига одамларнинг кўзи тушиб қолган.

    -Бўри қочди, у бўримас қуён экан - каби ҳайқириқлару қичқириқлар остида ўшандаги Наманган вилоят партия қўмитаси биринчи котиби бўлган Бўри Алламуродов қуён лақабини олган эди.Ундан буён қанча сувлар оқиб ўтиб, қанча дарахтлар кесилиб кетмади дейсиз.

    Ризо Обид

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz