Ўзбекистон
Демократик Конгресси раиси Жаҳонгир Муҳаммад Авропа сафарини давом
эттирар экан, кўплаб халқаро ташкилотларда Ўзбекистондаги ҳамма
жабҳалардаги бугунги аянчли аҳволни ўнглаш, айниқса сиёсий қатағонларга
учраётган кишилар тақдирига эътиборни кучайтириш лозимлиги масаласини
ўртага қўймоқда.
Жумладан, Халқаро Пресс Нов ташкилоти, бутун дунёга эшиттиришлар
тайёрловчи Халқаро Нидерланд радиоси, Авропа Иттифоқи мулозимлари билан
учрашувларда ҳам юқоридаги масалаларга алоҳида урғу берилди.
Ўзбекнинг қаҳрамон шоири Юсуф Жуманинг турмуш ўртоғи Гулнора Олтиева
ёзган очиқ хат матни ҳам кўплаб халқаро ташкилотларга тақдим этилди.
Шунингдек, Авропада учрашган Жаҳонгир Муҳаммад, таниқли сиёсат
арбоби Муҳаммадбобур Маликов, адиб Ризо Обид Ўзбекистонга демократия
олиб кириш масаласида фикр алмаша туриб, бу борада нима ишлар амалга
оширилиши зарурлиги хусусида мулоҳаза юритдилар.
ДЎК матбуот хизмати