Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 04.06.33
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Август » 24 » ҲАЖВИЯ
    18.41.27
    ҲАЖВИЯ
    РАЙИМПУЛ

    Райимпул ким дейсизда?Ахир уни бутун ер юзи танийдику?!Ҳа, майли қайси Райимпул экан деб бош қотирманг, ҳозир ҳаммасини бир бошдан айтиб бераман.

    Билган қишлоқдошларнинг айтишларича ҳамма чақалоқлар "инга-инга" деб туғилса Райимпул "танга-танга" деб туғилган экан.

    Шунинг учун лақаби Райимпул бўлиб қолгандирда деб ўйламанг.Унинг ҳақиқий исми Райимпул.Нега Райимпуллигининг ҳам ўзига яраша тарихи бор.Бу тарих қишлоқдошлар тилидан тилига кўчиб,  ҳозиргача ҳангома бўлиб келади.Мана эшитинг ўша ҳангомани.

    Узоқ қирқ биринчи йил уруши даврларида яроқли эркак зоти борки урушга кетган.Ўшанда бизнинг қишлоқда ҳам уч-тўртта қари-қури-ю бурнини тортолмайдиган болакайлардан бошқа эркак зоти бўлмаган."Ҳамма нарса фронтга!" деган чақириқминан бояги қари-қури, болкакайлар-у хотин-халажлар кечаси-ю кундузи калкўз даласидан бери келмай меҳнат қилишиб юрган кезлар экан денг.Шунда ўзи саводсизлик,  унинг устига уруш бўлиб дуруст саводли одамнинг ўзи қолмаган давр.

    Бўлотхўжабой  урушга кетаётиб чалароқ хамиртуруш ташлаб кетган экан. Фронтга кетгач хотини сал чалароқ бир ўғил туғибди денг.Ўша бола туғилган палла каклкўзгаям, селсовитгаям Эшон бақироқ деган киши раис экан.У кезларда ҳам, ҳозир ҳам Ўзбекистонда раҳбар оддий одамларга бақиришни билса бўлди дейишганда.Эшон бақироқнинг мутлақо саводи йўқ, шу учун калкўзни муҳрини селсовиттикиминан адаштирмаслик учун икки чўнчагига алоҳида-алоҳида солиб юраркан.Чап чўнчагида калкўзники, ўнг чўнчагида селсовиттики хуллас.

    Нима бўлади-ю, ҳалиги айтганимиз Райимпул туғилиб қолади.Туққан хотин боласини кўтариб раис Эшон бақироққа боради ва унинг туғилганига бир ҳужжат қилиб беринг дейди.Эшон бақироқ эса:

    -Ҳужжат қаёққа -дея сўрайди.Аёл эса.

    -Болага -дейди.

    Эшон бақироқ қайси чўнчагидаги калкўззи муҳри, қайсинисидаги селсовиттики фаромуш қилган бўлади бу пайт ва таваккал дейдида бирини чўнчагидан чиқариб,  муҳрга "туф" деб туфлаб
    бир чимдим қоғозга босиб беради.

    Аёл:

    -Отини ёзмадингизку раис бўва.

    Эшонбақироқ бироз энсасини қашлаб туриб:

    -Ҳмм, отими , оти Райимқул бўлақолсин, аммо қоғозга ўзи мактабга бориб ҳарф ўрганганда ёзса дуруст.Чунки қара боши сал қийшиқроқми-ей, яшаб кетадими йўқми мактаб ёшигача худо билади.

    Эшонбақироқнинг гапи гап экан ўшанда денг.Раисбўва айтдилар деб аёл боласини кўтариб ғинг демай кетаверибди.

    Ё, худо умр берган эканми сал найновроқ бўлсада Райимпул яшаб кетибди.Мактабга бориб савод ола бошлагач ҳалиги қоғозга исмини ёзиб ҳам олибди-ю аммо хато ёзибди денг.Яъни Райимқул эмас Райимпул деб ёзибди.Лекин ўша хато ёзгани ҳозир етмишга қараб кетаётган Райимпулга жуда мос денг.У ўзини энг доно, даҳо йўлбошчи ҳисоблайди-ю аммо қўлларини садақага чўзган кўйи юришини ҳам канда қилмайди.Ҳар икки гапининг бирида "садақа қилуууунг...." дея чўзилиб қўяди.
    Чунки ўзи аҳмоқ бўлган билан оёғи пул истайди денг.Ҳозир у бутун дунёга пошшо бўлиб олган ўзича.

    Райимпул жуда кўп хаёл суради.Бугун ҳам кўприкнинг устига ўтириб олиб сувга термулганча,  тоғорадаги чўғга чилимини солиб тортиб ўтирибди ва хаёл сураётибди денг.

    Райимпулнинг хаёли:

    "Бутун дунёга мен пошшо бўлсам дуруст.Каримифку каримиф, Бушам, Путинам, эттага пошшо бўлиши мумкин Абамаям мани айтганимни қилаяпти.Бўлмаса бу дунё аллақачон ағдар-тўнтар бўлиб кетар эди-ёв.Ановиям сотқин, мануям сотқин, бир ўзим тозаман.Тоза бўлгандаям, бошқаларни ҳам тозалаб юраман.Масалан каримиффи тез-тез ҳеч кимга сездирмай ялаб-юмқаб тураман.Яқинда бир муридимни каримифминан муроса қип кел деб жўнатгандим , киспуруш ҳеч вақо қилолмай кетига  бир тепишувди яна чиққан жойига келиб тушди.Амма лекин тиниш йўқ.Укам хизматти қойилмақом этиб уддалаяпти.Аммо уни сотқин деб айтиб бўлмайди.Уни сотқин десам укамам ўзимми сотқинлигимми очиб қўяди-да.

    Оҳ, қанийди-я одамлар мани қадримга етишса.Пошшо қип қўйса зўр бўларди-да.Лекин пошшо қиламан десаям уни эплолмайману ёлғондакам бўлсаям ирғишлаб тураманда.Нега эплолмайсан дейсизда.Биласизку сиркчи биттаси томоша кўрсатаман деб сеҳрли таёғини қўққисдан бошимга урганда шарикларим айланиб кетган.Ўзи энамми айтиши бўйича бир шаригим кам тўқсон тўққиз туғилганман.Бунинг устига таёқ еб мутлақао инпалид бўлганман..."

    Райимпул балки яна узоқ хаёл сурарди.Бироқ сувга термулган кўйи ўтираркан кўзига бутун дунё шохдорлиги кўринди-да "мен айтгандим, мен дегандим" дея қўлларини ёзиб шахд билан ҳаракат қилган эди, тоғорадаги кулга айланган чўғга қўшилиб кўкнориси ҳам кўприкдан дарёга тушиб кетди.У ўзининг ҳаракатидан ўзи чўчиб.

    -Ваҳ-ей, кўкнорга туширди-я ярамас пошшолик, ҳа майли яхшиям бу хаёл холос - деб қўйди Райимпул.

    Райимпул ана шунақанги кимса.Бу галгисига нуқта-ю, балки у ҳақда яна келгусида  бошқа бир  ҳангома айтиб берарман.

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz