Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 03.10.42
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Август » 26 » ОАВ ҳақида
    18.26.06
    ОАВ ҳақида
    "Америка овози"ни ҳеч ким эшитмайди - ми?
    Оммавий ахборот воситалари фаолиятини мониторинг қилувчи Ҳалқаро ташкилотлардан  бирининг ўз исмини ошкор этмасликни сўраган  ходими  мендан Ўзбекистон матбуотига оид ҳамда хориждаги ўзбек забонли ОАВлар  ҳақида,  хусусан "Америка овози" радиоси  ҳақида фикрларимни сўради:

    -Аввалороқ ферганару сайти "Америка овози" ёпилди  ва кейин эса яна ферганaрунинг ўзи ундай эмас экан деб хабар беришини қандай тушунса бўлади?

    Мен унга:

    -  Ферганару шунақа кўп ёлғонлар ёзади, аллақайси бир пайт бир кишини ўлди деб орқасидан ё ўлмабди деган, шунақа , унга ишониб бўлмайди.

    Лекин ҳар йили "Америка овози" ўзбек хизмати қониқарсиз ишлагани учун ёпилиши огоҳлантирилади, у ерда ишлайдиган учтаси дарров хат уюштиради, яъни Ўзбекистондан гўёки минглаб тингловчилар "Америка овози"сиз яшай олмайдилар, деган мазмунда, кейин "ҳа, Ўзбекистон учун муҳим экан"  деб яна бир йилга маблағ ажратилиб, шартли қолдирилади ва ҳар йили бу сентябрь ойи арафасида бюджет  тасдиқлашда такрорланади.

    Ваҳоланки ҳар йили "Америка овози" ўзбек бўлими учун ажратилган маблағлар ҳавога совурилгандай  учиб кетаверади.

    Аслида Ўзбекистонда "Америка овози"ни ҳеч ким эшитмайди."Америка овози" ҳафталик телевидениеси тўғрисидаги интернетда турган дастуру ва бошқа маълумотлар чўпчак.

    Чунки , очиғини айтиш керак Андижон фожеалари ортидан "Озодлик" радиоси ўзбек бўлими ҳукумат тазйиқларига  учради, Би-Би-Си радиоси туғилиши мумкин хавфдан чўчиб,  ўзича Тошкент бюросини ёпди.Аммо "Америка овози" радиосига ҳукумат бир оғиз ҳам гина айтган йўқ.Чунки улар биринчидан Ўзбекистондаги диктатура ҳақида аниқ-тиниқ маълумот тугул, хабар ҳам беришмайди.Бунга мисол Малик Мансур деган авал "Совет Ўзбекистони"  ҳозирги "Ўзбекистон овози" газетаси мухбири бўлган  нусха  ҳозир "Америка овози"нинг Ўзбекистондаги мухбири.Ҳар ойига минглаб доллар ойлик маош олиб Ўзбекистонда, яна пойтахт Тошкентда ишлаб юрибди.Гўё уни ҳукумат кўрмайди,Чунки у ҳукумат чизиғидан ташқари ва радионинг Вашингтондаги ўзбек шўъбаси раҳбарияти кўрсатмасидан ташқари  хат-хабар йўлламайди-да..

    Ваҳоланки "Америка овози" радиоси ўзбек шўъбасининг Ўшдаги мухбири Алишер Соипов бу радиодаги ҳамкорлиги учун режим томонидан отиб ўлдирилгани иддао қилинади.Алишер Соипов "Америка овози" ўзбек бўлимида ишлар экан  Қирғизистондан туриб ўзбек ҳукуматига таҳдид туғдирибди-ю Малик Мансур бемалол Ўзбекистоннинг юраги , яъни пойтахтида ишлаб юрибди.Мантиқ оқсайди-ми ё ...буни билмадим қандай шарҳлаш керак?


    "Америка овози" дастурларини Ўзбекистонда ҳеч ким эшитмайди.Чунки у Ўзбекистоннинг расмий радиоларидан деярли фарқ қилмайди.

    Шундай гапларни айтсаммикан халқаро ташкилотдан "Америка овози" ҳақида фикримни сўраган кишига?

    Шуларни ёзяпману, уни мақола қилиб эълон қиламан деб қўйдим.Демак айтишим шарт ва зарур.Чунки Ўзбекистонликлар зулм остида юрсаларда уларнинг ҳисобидан уч-тўртта киши ялло қилиб юриши инсофданмикан?

    Бу менинг кўнглимдан ўтган фикрлар холос.Сиз нима дейсиз?Ё, уларга айтмайинми?...

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz