Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 06.01.24
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Август » 30 » Йилларим ва йўлларим
    20.03.16
    Йилларим ва йўлларим

    27.Асли кимлигингни айт...

    Холландда ўзига тўқ , бир бой одам билан суҳбатлашиб қолдим.Балки у билан суҳбатлашмасдим, лекин унинг мўйлови бизнинг ҳамқишлоқ Нўъмон мўйлов лақабли кишиники каби эканлиги боис эътиборимни тортди ва мен унга:

    -Бизнинг қишлоқда ҳам худди сен каби мўйловдор одам бор, лекин у жуда ўзига тўқ - дедим.

    У менга аввалига унчалик эътибор бермади-да, кейин сўз қотиб қолди:

    -Ҳа, сизнинг қишлоқдошингиз бойми?Мен унчалик эмас.Озгина боғим бор, истасангиз олиб бориб кўрсатаман- деб қолди.

    Менга унчалик бой бўлмаган холланднинг боғини кўриш албатта қизиқ туюлди ва унга боришга розилигимни айтдим.

    Танишганим Робникига бордиму ва унинг аёли Коби  билан ҳам танишдим.Уларнинг ширин-шакар икки фарзандлари ва яна учта кучук ва икита мушуклари ҳам бор экан.Албатта уларнинг барчаси билан танишгач, суҳбатимиз асосан бизнинг мамлакат - Ўзбекистон ҳақида бўлди.

    Суҳбат мавзуи ва тафсилотларига алоҳида тўхталиб ўтирмоқчимасман, чунки ҳаммаси ўзингизга маълум.Ўша маълум нарсаларни айтдим-да қўйингчи.

    Лекин менинг эътиборимни тортган нарса шуки, улар бой бўлсаларда мен билан тенг мақомда суҳбатлашиб чақчақлашдилар, бизда эса чўнтагига тўрт танга тушган кишилар, ўзларини осмонда фаҳмлаб оддий кўчадаги кишиларни пашша фаҳмлайдилар.

    Шу ўринда бир афсонага ўхшаш ҳикоят ёдимга тушди.Унинг сарлавҳаси аниқ эмаску лекин "Асли кимлигингни айт" деб номланарди менимча.

    Ўша ривоятда айтилишича "...одамлар бутун умри давомида шу дунёнинг хазинасини бир қўлимга йиғаман дея интилиб яшайдилар, аммо бунинг уддасидан албатта чиқа олмайдилар ва сўнг оқибат эса ўз жонларини таҳликага қўйиб дунё йиғадиларда бир умр, сўнг йиққан дунёларини соғликларини тиклаш учун сарфлайдилар..."

    Ўша ривоятни эслар эканман ва бунинг ҳаётда тасдиғига неча бор дуч келиб, нақадар оқилона айтилган фалсафа деб қўяман ўзимча ва ота-боболаримизнинг "Асли кимлигингни айт" деган доно сўзларини кўнглимдан кечириб қўяман.

    Ризо Обид

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz