Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 04.06.34
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Август » 31 » Таассурот
    18.43.26
    Таассурот
    Эҳ , Париж, Париж...
       
     Яқинда таниқли адиб ва сиёсат арбоби Жаҳонгир Муҳаммад билан Авропа мамлакатлари бўйлаб саёҳатда бўлиб қайтдик.Унинг таассуротлари олам-олам.Ёзиб ифода қилиш ва таърифлашга гоҳо қалам ожизлик қилиб қолади.Мана сизга озодлик, ана сизга ошкоралигу демократия.Чин маънода шундай.Бутун Авропа бўйлаб бир ойга яқин муҳлат саёҳатимиз мобайнида бирор марта паспортимизни сўрашмади...
     
    Шу саёҳатлар таассуроти билан баъзи шеърий машқлар пайдо бўла бошлади.Улардан айримларини сиз азизлар ҳукмига ҳавола этмоқчиман...
     
     
    *             *                    *
    Эҳ, Париж, Париж, Париж ,

    Сен жудаям гўзалсан.

    Аммо бизнинг водийга,

    Чиройда етолмайсан.

    Эйфил гўзал албатта ,

    Минораси ҳам баланд,

    Аммо Кумуш сулувроқ.

    Кўктепаси улуғроқ.

    Эҳ , Париж, Париж, Париж,

    Сенда иффат сал танқис.

    Менинг қишлоғимдачи,

    Минглаган сулув ҳур қиз.

    Сувларингга бўйладим,

    Анча лойқа тортибди.

    Бизнинг тоғли булоқда,

    Соф сув оқиб ётибди.

    Бордим, кўрдим юзингни,

    Сира афсус қилмайман.

    Аммо она қишлоғим,

    Парижга алмашмайман...

    Эҳ , Париж , Париж , Париж...

    Ризо Обид

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz