Ризобек Суббота, 2024-05-18, 22.48.35
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Сентябрь » 7 » Золимнинг зулмлари
    09.14.49
    Золимнинг зулмлари
    Алишер Юсуфжон ўғли: Шунчалик ҳам пасткашлик бўладими?!

    2008 йил 5 сентябрь куни адвокат Рустам Тулаганов Жаслиқдаги 64 /71 жазони ижро этиш муассасига бориб дадам Юсуф Жумаев билан учрашувга ҳаракат қилган. Жазони ижро этиш муассасаси рахбарлари адвокатга муассаса қоидаларини бузганлиги сабабли 15 кунлик изоляторга ташланди, сизга учрашув беролмаймиз деб қайтариб юборишган. Хозирда дадамни қийноқлар остида изоляторда сақлашаётгани сабабли адвокатга учрашув беришмаган.  

    2008 йил 6 сентиябрь куни Ўзбекистон Жазони ижро этиш бошқармаси томондан опам Ферузанинг аризасига жавоб келган. Бу жавобда: Маҳбус Юсуф Жумаев жазо муддатини тўлиқ ўтагунича УЯ КИН 64/71 жазони ижро этиш муассасида сақланади, деб ёзган.

    Ўзбекистоннинг, нафақат Ўзбекистоннинг бутун дунёдага энг дахшатли турма деб ҳисобланган Жаслиқ турмасида дадам ҳеч қандан айбсиз, фақат Каримов шахсий душмани деб ҳисоблагани учун қийноқлар остида сақланмоқдалар.

    2008 йил 4 август куни опам Феруза ҳам дадам билан учрашиб чиқиб дадамни қаттиқ қийнашганини. Қовоқлари ёрилиб кетганлигини, қовурғалари синган ва тирноқлари қорайиб кетганининг гувохи булган.

    Дадам билан бирга ҳибсга олинган укам Бобур Юсуфжон ўғлининг айтишига қараганда дадам ва укамга нисбатан қийноқ улар ҳибсга олинган дақиқалардан бошлаб юборилган. Дадамни укамлар билан биргаликда бир хонада бир бирларига кўрсатиб қийноққа солишган. Бу билан уларга ҳам жисмоний, ҳам руҳий қийноқлар ўтказишган.

    2008 йил июнь ойида Қарши жазони ижро этиш муассасасидан Бухоро шахридаги Отбозор турмасига олиб кетилиб, орадан кўп ўтмай Машраб Юсуфжон ўғли турмадан қочди деб Телевединия орқали қидирув эълон қилишди, Машрабнинг қаердалиги ҳанузгача номаълум қолмоқда.

    Дадам ва укамга Ўзбекистон турмаларидан Каримовнинг шахсий душмани сифатида қарашади, шу сабабдан дадам ва укамни қийноқларга солишмоқда, ҳар лаҳзада ҳаётлари хавф остида қолмоқда.
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz