Ризобек Суббота, 2024-05-18, 23.54.18
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 2
    Гостей: 2
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Сентябрь » 9 » "ТУРОНЗАМИН"ДА
    09.38.09
    "ТУРОНЗАМИН"ДА
    МХХчининг иккинчи юзини ким яширмоқда?

    Англия ҳукуматидан сиёсий бошпана сўраган Ўзбекистонадор) иши бўйича МХХсининг собиқ ходими Икром Ёқубов (Икрам Якубов, Абдуллоҳ Сарб

    МУРОЖААТ

    “Озодлик” (RFERL) радиоси 2008 йилнинг 1 Сентябр куни тарқатган “Собиқ жосус юзидаги пардасини очди”

    http://www.ozodlik.org/domesticreports/domestic/uz/2008/09/ED94A815-2570-4E94-883A-4F0BE7E3F053.asp

    сарлавҳали хабaрда Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизматининг собиқ ходими, 2004 йилда ишдан олинган 27 ёшли майор Икром Ёқубовнинг Лондонга келгани ва сиёсий бошпана сўрагани баён қилинади. “Озодлик” радиоси унинг кейинги икки ойда туркум мақолалар ёзган Абдуллоҳ Сарбадор эканлигини маълум қилди. Буни унинг ўзи ҳам 2008 йил, 7 сентябр, якшанба кунги дастурда

    http://www.ozodlik.org/domesticreports/democracy/uz/2008/09/1967D25A-52FA-44D1-B5B7-B8E345966A88.asp

    расман эълон қилди.

    Демак унинг туркум мақолалар муаллифи Абдуллоҳ Сарбадор эканлигига шубҳа қолмади.

    Шундай экан у Каримов ҳақида гапиришдан олдин Интерпол томонидан терроризмда айблаб қидирилиётган

    http://www.interpol.int/public/Data/Wanted/Notices/Data/1999/80/1999_7280.asp?HM=1)

    Салай Мадаминов-Муҳамммад Солиҳ ваОзодликрадиосининг ходимлари Шуҳрат ва Ҳурмат Бобожоновларнинг акаси Қудрат Бобожонов номига қайд этилган сайтларда Ўзбек мухолифати ичида МХХ жосуслари борлиги ҳақида туркум׃

    -”Каримовнинг “қулоқ”лари” - 1

    http://ponauz.info/news/2008-07-21-967

    -”Каримовнинг “қулоқ”лари - 2

    http://www.uzbekistanerk.org/detayhaber.asp?id=422

    3-”Дажжол”га эътиқод” –

    http://www.uzbekistanerk.org/detayhaber.asp?id=431

    мақолалар эълон қилди.

    Бу мақолаларида у ўта жиддий айбловларни илгари суриб жумладан қуйидагиларни ёзди׃

    -АҚШда яшаётган (АҚШ яшил кард соҳиби) Абдураҳим Пўлатов “Бирлик” партиясининг раиси бўла туриб, Ўзбекистон МХХсининг жосусидир ва мен унинг МХХдаги бевосита куратори бўлганман.

    - Абдураҳим Пўлатовга қарашли Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган “Эзгулик” ташкилоти тўлиқ МХХнинг 3.1 Бўлими билан ҳамкорлик қилади. Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари билан шуғулланувчи ташкилот раҳбари Васила Иноятова Абдураҳим Пўлатовнинг мамлакатдаги вакили. Васила Иноятова 1980 йилларнинг охирида Ўзбекистон МХХсининг 6-Бошқармаси тарафидан “вербовка” қилинган ва шундан буён МХХ билан бевосита ҳамкорлик қилиб келади.

    - Журналист Абдураҳмон Ташанов. “Эзгулик” ташкилотининг Тошкент шаҳар бўлими бошлиғи. МХХ билан ҳамкорлик қилувчи, Абдураҳим Пўлатовнинг яқин ҳаммаслаги Дайнов Ташановнинг ўғли. Унинг МХХдаги куратори 3.1 Бўлими капитани Шолим.

    - Журналист Ҳуснитдин Қутбиддинов. “Озодлик” радиостанцияси ўзбек хизматининг собиқ мухбири. Унинг МХХдаги куратори 3.1 Бўлими майори Абдуллаев Абдулазиз.

    - Самад Мурод. ЭРК партиясининг собиқ котиби. Қашқадарёнинг Китоб туманидан. Бу шахс МХХ га энг кеч боғланган мухолифатчилардан ва ҳоказо.

    У айни пайда АҚШда яшаётган Жаҳонгир Маматовни ФТБ (FBI) билан ҳамкорлик қилишда айблайди ва у Абдураҳим Пўлатов билан бирга АҚШ Федерал Текширув Бюроси (ФБР)га Салай Мадаминов-Муҳаммад Солиҳни халқаро террорчилар билан боғлиқлиги ҳақида маълумот берган деб айблайди.

    Айниқса, Абдураҳим Пўлатов Ўзбек МХХсининг жосуси эканлиги иддао этилиши эътибордан четда қолдириб бўлмайдиган масаладир. АҚШда яшаётган шахснинг Ўзбекистон МХХси билан ҳамкорлик қилиши иддао этилса, буни АҚШнинг миллий хавфсизлик нуқтаи назаридан баҳоламоқ керак. АҚШ ҳукумати дарҳол бу масалага аралашиши лозим деб ўйлаймиз. Шундай экан, АҚШнинг солиқ тўловчилари ҳисобидан молияланадиган “Озодлик” радиоси (RFERL) масаланинг бу томонини яшираётгани ҳам шубҳалидир?

    Шунинг учун Демократик Ўзбекистон Конгресси сиздан Икром Ёқубовнинг ишини кўришда у эълон қилган мазкур мақолаларда қўйилган айбловларни исботлаб беришини талаб қилишингизни сўрайди.

    Умуман унинг баёнотлари асосида фавқулодда текширув ўтказилиши ва бунда қуйидагиларга эътибор қаратилишини сўрар эдик,

    1. Нима сабабдан 2004 йилда ҳукумат тармоқларидан узоқлаштирилган Икром Ёқубов Ислом Каримов ва унинг режими ҳақида фақат бугунга қадар матбуотда айтилган гаплар билангина чекланиб қолмоқда ва ҳеч қандай янги маълумот бермаётир?

    2. Унинг айниқса, ўзбек демократларини МХХ жосуси деб эълон қилиши нақадар асосли ва бунда Интерпол томонидан қидирувда бўлган Салой Мадаминов-Муҳаммад Солиҳнинг роли қандай? У Икром Ёқубовга сиёсий бошпана олишда кўмаклашиш учун ундан ўз рақибларини қоралашда фойдаланмадими?

    3. “Озодлик” радиосида ишлаётган Абдулла Искандар - Шуҳрат Бобожонов (Олмония ҳужжатига эга бўлгани ҳолда АҚШдан ҳам яшил кард олгани иддао этилади)нинг бу воқеалардаги роли қандай? Нега у собиқ МХХчи билан туркум суҳбатлар эълон қилгани ҳолда жосуснинг иккинчи юзини яширмоқда? Қолаверса, радиода эълон қилинишича, у Икром Ёқубов билан илгаридан алоқада бўлган. Ёқубовнинг мақолалари унинг Швецияда истиқомат қиладиган қардоши Қудрат Бобожонов номига қайд этилган сайтда чоп этиб борилиши ҳам шубҳаларга йўл очмоқда.

    Шулардан келиб чиқиб, бу халқаро аҳамият касб этган масалада ДЎК сизни атрофлича текширув ўтказишга ва ҳақиқатни ўртага чиқаришга чақиради.

    ДЕМОКРАТИК ЎЗБЕКИСТОН КОНГРЕССИ




    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz