Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар раҳбарларига мактуб
-Сизлар адолат посбонимиз деб адолатсизликни, зулмни ҳимоя қилаяпсизлар.
-Ўзбек xалқининг геноцид бўлаётганини кўра - била туриб, индамасдан томоша қилаяпсизлар.
-Ўзбекистон Каримовнинг онаси олиб берган ўйинчоқми? Қайси отаси яxши гапирса ўшанга беришга?
-Ислом Каримов Юсуф Жумаевни қийноқдан олиб қийноққа солмоқда ва сиз жимсиз!
-Менга Германия ва Франция элчиxоналаридан бири олдида ўзимга ўт қўйиш қолмоқда.
Менинг турмуш ўртоғим Юсуф Жумаев 2007- йил декабр ойидан буён
зулмат зиндонида зулмкор Каримовнинг шаxсий душмани сифатида, қийноқлар
остида ўлим билан олишиб ётибди. Менинг турмуш ўртоғимнинг “айби”
зулмга ва қонунбузарликка қарши чиққанидир, бутун дунёдаги зулмга,
қонунбузарликка, терроризмга қарши чиққанидир.
Мен бу мактубимни бутун дунёдаги зулмга, қонунбузарликка,
терроризимга ва геноцидга қаршимиз дея бонг ураётган ҳукуматларга
ёзаяпман.
Сиз адолат посбонимиз деб адолатсизликни, зулмни ҳимоя қилаясизлар.
Ўзбек xалқининг геноцид бўлаётганини кўра - била туриб, давлат
бошидагилар қонунбузар, босқинчи, террорчи, зулмкорлигини кўриб,
индамасдан томоша қиляпсизлар. Ўзбек xалқи бу зулмга қарши чиқса отиб
ўлдириб, таxт босиб олингани ҳам ҳаммангизга кундек равшан.
Менинг турмуш ўртоғим xалқ шоири, xалқ виждони сифатида бундай
зулмга қараб турмасдан яна бир бор Ислом Каримов қонунбузар террорчи
эканини исботлаб берди. Лекин дунё Юсуф Жумаевни эмас, ўз манфаатларини
ўйлаяпти. Қаттиқ гапирсак Россияга қараб кетади деб қўрқишади.
Қачонгача дунёнинг эркатойи бу ота урса у отасининг, у ота шапалоқ
тортса бу дадасининг ёнига югуради. Ўзбекистон унинг онаси олиб берган
ўйинчоқми? Қайси дадаси яxши гапирса ўшанга беришга?
Менинг бу мактубим ҳам балки олдингилардек жавобсиз ва эътиборсиз
қолар. Барибир бир кун менинг мактубларим ўз жавобини олади. Менинг
мактубларимга келажак ва тариx олдида жавоб берасиз.
Сизлар мени буюк шоир рафиқаси, ватани ва xалқи олдида ўз бурчини
бажарганлиги учун ватангадо бўлиб юрганлигимни назарга олмаяпсизлар.
Буни албатта тариx ва келажак инобатга олади ва мактубларимга жавоб
беради.
Жавобсиз қоладиган мактубимда яна шуни ёзмоқчиман:
Агар Европа Иттифоқи турмуш ўртоғим ва ўғлимни қутқариб бермасдан
санкцияларини кучайтирмаса Ўзбекистондаги терроризм ва геноцидни
қўллашда айблаб Европа Итифоқининг раҳбарларини Дунёдаги барча Одил
Судларга бераман ва Германия ва Франсия элчиxоналаридан бири олдида
ўзимга ўт қўяман.
Тариx олдида жавоб беришлари шарт эканига менинг мактубларим ва
ўлимим рад қилиб бўлмас далил бўлади. Тариx ҳеч қачон ҳеч кимни
кечирмайди.
Ҳурмат билан зулм зиндонида қийноқлар остида ҳаёти ҳар лаҳза
xавф остида қолаётган дисидент шоир Юсуф Жумаевнинг рафиқаси Гулнора
Олтиева.