Сен шунақа эркам гоҳида, Тўйиб-тўйиб йиғлагинг келар. Аммо нечун бу қадар фиғон, Билолмайман ва билгим келар.
Кеча оқшом ой тўлғин эди, Юлдузларнинг мавжиди ўзга. Аммо сенинг юзингди сўлғин, Ашк инмаган сабабми кўзга?
Тўйиб-тўйиб йиғлай олақол, Фақат тутма эркам рўмолча. Чунки сенинг кўзёшларингни, Ичгум келар ўзим борича... Таҳририят:Биз Юсуф Жаҳонгир ўғлининг бу машқи , гарчанд у шеърият асари даражасида мақтовларга сазовор бўлмасада, аммо унинг ўз мактубида ёзишича отаси ҳам ижод аҳлиданлигини ва отаси изидан боришни дилга тукканлигини олқишлаб, ушбу машқни эълон қилиш баробарида, ижодий муваффақиятлар тилаймиз.