Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 04.06.32
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Сентябрь » 21 » Йилларим ва йўлларим
    01.02.39
    Йилларим ва йўлларим
    28.Ўзбегим ҳам бир дўкон қурсачи...

    Ҳозир қаламга олмоқчи бўлганларимни қай йўсин ўқувчиларга етказишни жуда кўп ўйладим.Охир-оқибат эса:"ўйлашнинг нима кераги бор, кўнгилдан ўтган гапни ўртага ташлай қол, кейин уни ким қандай англайди ҳар кимнинг ўзининг иши" , деб қўйдим.Ва буларни ёза бошладим.

    Шу йил август ойи хабарларидан маълумки, мен таниқли давлат ва сиёсат арбоблари, ҳукумат бошқарувида анча-бунча назарий ва амалий, ҳам ҳаётий тажрибага эга бўлган инсонлар - Муҳаммадбобур Маликов ҳамда Жаҳонгир Муҳаммад жаноблари билан шахсан учрашибгина қолмай, балки Ўзбекистон халқи учун келажакда дастуриламал бўлиб хизмат қилгучи масалалар юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашишга муяссар бўлдим.

    Албатта бу учрашувлар нечоғли натижа бера бошлагани борасида, айрим ҳеч нарса қилмай туриб дўмбира чаладиганлардан фарқли ўлароқ вақтнинг ҳукмига ҳавола этмоқчиман.

    Қилганларимизнинг барчаси бизнинг одатдаги инсоний бурчимиз, қила олмаётганимиз-чи?

    Албатта, ҳар бир инсон бу дунёга келиб-кетар экан нимадир эзгу иш қилиб қолишга интилади.

    Аммо...Аммо , афсуски...Бизлар, тўғри , ота-боболаримиз билан ҳар қанча фахрлансак арзийдиган миллат вакилларимиз...Яна , аммо...

    Тарихи достонлар бўлган Фарангистонда менга икки маротаба  бўлиш насиб этди.Ҳар гал унинг ажойиботларидан ҳайратим ортса-ортдики асло кам бўлмади.

    Юқорида айтганим таниқли сиёсат ва давлат арбоби Жаҳонгир Муҳаммад билан Авропа сафари чоғи ҳам Париж шаҳрида бўлганимизда ғаройиб бир манзаранинг гувоҳи бўлдик.

    Яъни Парижнинг қоқ марказида Ҳиндистон мамлакатининг бир бўлаги қад кўтарганини кўрдик.Бу муболаға эмас, бор гап.Ишонч ҳосил қилиш учун эса, Парижнинг шимолий темир йўл бекати атрофини сайр  қилинг, кўрасиз.

    Биз Жаҳонгир Муҳаммад билан аввалига Ҳиндистоннинг бир-икки дўкони бўлса керак, дея томошани бошлагандик,  жўнашимиз зарур бўлган электр поездга сотилган чипталар  айрим учоқларникидан қиммат бўлсада , ундан воз кечиб Парижнинг "Ҳиндистони"га мафтунликни афзал билиб, саёҳатни давом эттириб,ажойиботга маҳлиё бўлдик.Париж кўчаларида гўё Бобур ҳам ёнма-ён кезиб юргандек ҳис бор эди.

    Авропа мамлакатларида чин, ҳинд-у  турк дўконлари-ю ва уларнинг маданияти ҳамда урф-одатларини акс эттирувчи турли шахобчаларни учратиш одатий ҳол.

    Ушбу ҳикоядан мурод эса шуки, биз ўзбеклармиз дея кўксига муштлайдиган ҳозирги авлод интернетда "қаҳрамонлик"дан бошқа ҳеч вақо қилмаганини   ва бир-бирини "кавлаш"дан бошқа ҳеч бир арзигулик иш қилмаганини тан олмайди.

    Аввал ҳиндлар каби Парижда бир шаҳар эмас, бир кичик, ҳеч бўлмаганда бир ҳожатхона очингда кейин "бадбўйликка қарши кураш очдик " дея жар солсангиз дуруст бўлармиди?...

    Аслида эса  айтилаётганларнинг барчасининг акси юз бермоқда.Ё, ундай эмасми?

    Бу ҳам бир кўнгилдан кечган гапларда, яна ундан қийиқ ахтариб, эртага ахлат ташиб юрмасинлар  айримлар..

    Ризо Обид
    Суратда:Авропа учрашувларидан лавҳалар.
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz