Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 06.37.48
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Сентябрь » 22 » Кўнгилдан кечган гаплар...
    18.12.41
    Кўнгилдан кечган гаплар...
    Салай Мадаминовнинг ақли ноқис-ми?

    Гапнинг дангалини айтганда менинг шахсий почтамда Салай Мадаминовнинг ўзига ҳам маълум бўлган хатлар талайгина.

    Лекин, шарти кетиб парти ҳам қолмаган шу одам тўғрисида яна бир нима деб вақтимни зое кетказмайин деб кўпда бундай хатларни айрим андиша билан сайтга чиқаравермайман.

    Айниқса мени ғоят таажублантирган ҳол шуки, Салай Мадаминовнинг ўзи ҳам ва яқинларининг ҳам ҳақиқий исмдан жирканишлари.Ер юзида ўз исмидан тониб жирканадиган Мадаминовдан бошқа бир одамзот бўлмаган ва бўлмаса ҳам керак.Яна ким билади.Мана кўриб турибмизку шунақасини.

    Ҳа, буниси ҳам майли, унинг ҳақиқий исмини айтсангиз шайтонлаб қоладиган яқинлари ва айрим "қадрдон" укаларининг гоҳ-гоҳда "э йўқдан бе йўқ"  асоссиз тутқаноқларидан энсам қотади-да, ахир сенларнинг кимлигинг ҳақида одамлар нима деяпти билиб қўй дейманда икки оғиз номани йўллашга мажбур бўламан.

    Ҳа, бунисини ҳам нари қўйиб турайлик.Салай Мадаминовнинг ўзига ёқадиган лақаби билан атай қолайлик , балки унга бу муҳимдир.Ҳўш, дегандан айтсак Муҳаммад Солиҳ аллақайси сайтида бизга "тош отаётган"ини ўқувчилар айтиб қолишади.

    Ҳа, М.Солиҳнинг бошқа дуруст жиддий иши бўлмагач нима қилсин, компга ўтирволиб турли номда мағзава сочади-да.

    Лекин мен унинг сайтларда ўтириб олиб "найранг" ишлатиши ҳақида айтмоқимасман.Чунки бугун унинг бу кўнгилхуш ўйини сир эмас.Бўлмаса нима демоқчисиз, дея сўрайсизда-а?

    Гап шундаки, кеча "Озодлик" деб аталган радиони Солиҳнинг "томорқаси"га айлантириб олган гумаштасининг бир суҳбати матнига кўзим тушиб қолди.

    Мен у бемаза суҳбатнинг  бемаза тафсилотларига тўла тўхталиб пачакилашмоқчимасман, аммо истаса-истамаса гоҳо шу радиони тинглайдиганларни урушга ундаш ва оқибатда қон тўкилишини истаётган Салай Мадаминовдан ҳушёр бўлишга чақирмоқчиман холос.

    Озодлик: Бу ëғига нима қилиш керак ва нима қилмаслик керак?

    Муҳаммад Солиҳ: Бу партиянинг сиëсати эмас лекин бу менинг шахсий қарашим: Каримовни фақат қуролли  куч билан ағдариш мумкин. Бошқа бир вариантни Каримов бизга қолдирмади...

    ("Ўзбек халқининг сабр косаси тешикми?" "Озодлик")

    Урушга ундовчи кимса қандай кимса бўлади?Бу саволга жавоб битта:Ақли ноқис.Ақли ноқис кишигина куч ишлатади-да, ё ундай эмасми?...

    Расмий ҳужжатида Салай Мадаминов ёҳуд унинг ўзи севадиган исм-шариф билан атайдиган бўлсак Муҳаммад Солиҳ ўзи бир гал тан олиб, "...Каримовнинг тегирмонига ўзимиз сув қуйиб турибмиз..." деганди.
    http://www.ozodlik.org/domestic reports/us/archives/2008/06.asp 

    Фаррух Юсуфий
    нинг "Назарбоев умрбод президентликдан ҳам тоймаслигини маълум қилди" сарлавҳали суҳбатда.

    Демак жаноб М.Солиҳ ҳар гал қуролли куч билан Каримовни ағдарамиз деганда Авропа демократик давлатлари ва АҚШ ҳукумати мухолифат томонидан ҳақиқатан ҳам Ўзбекистон халқига қуролли таҳдид бор экан, дея умумухолифатга ишончини сўндираётган бўлиши мумкинку.

    Сиз ҳам бу ҳақда бироз фикр қилингчи..

    Ризо Обид

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz