Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 04.53.22
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Сентябрь » 25 » Ҳажвия
    15.32.45
    Ҳажвия
    4.Алайсин-салайсин ҳақида ҳангома

    Кўпдан буён ўқувчилар мактуб йўллаб: "...ҳов аввалроқ "Алайсин-салайсин ҳақида ҳангомалар" туркум ҳикоялар эълон қилаётган эдингиз, негадир кейинги пайтда уни  ёзишни тўхтатиб қўйдингиз, ўша ҳангомалар жуда ўқимишли эди, имкониятингиз бўлса унинг давомини ҳам ёзиб турсангиз..." дея сўрашгани-сўрашган.

    Авваламбор ўқувчилардан ўша туркум ҳангомаларни бошлаб, ниҳоясига етказмай тўхтатиб қўйганим  учун минг бор узрлар сўрайман.Албатта уни бошлаб қўйиб охирига етказмадим-а , дея ўзимнинг ҳам кўнглим ҳижил бўлади.Чунки унда айрим кунда-шунда-ю, "истансаси"нинг тайни йўқларнинг асл башаралари очилади-да.

    Баҳона айтмоқчимасман, аммо Алайсин-салайсинни давом эттиришга бошқа кўп муҳимроқ ишлар сабаб қўлим тегмади.Мана кўп хатлар олгач, демак Алайсин-салайсин мавзусида ҳангомалар ҳам муҳим экан-да, деган фикр билан яна қўлимга қалам тутдим.

    Хуллас, ёдингизда бўлса ҳангомамиз қаҳрамони Алайсин-салайсин пошшо бўламан, деб кўприкни устига ўтирволиб кўкнорини тортаётиб ўзига кўп эрк бериб юбориб, кўкнориси тоғора-поғораси билан дарёга ғарқ бўлганди.

    Ўшандан буён Алайсин-салайсин ва унинг шогирдбачча-ю, ўйинқароқчалари отаси учун бир чимдим бўлсада шайтоннинг дудини топиш учун дунёнинг иссиқ-совуқ мамлакатларига тирқирашиб кетишди.

    Бири совуқ ўлкада, бири чалароқ иссиқ ўлкада, бошқа бири эса тўрт томони панжарали маконда туриб олиб, худди ит каби воввиллаб, қашқир каби увиллаб, мушук каби миёвлаб кўкнори дуди қидиришга киришиб кетишди...

    Албатта ким нима қидирса ўшани топади, деганларидек аллақаерларига тиконлар санчилиб, лиқиллаб қолган чоғлари бирлари бошқалари орқасига пона топиб қоқиб кўкнори дудини искаб-искаб, гоҳо шу дуд учун кимларнингдир  қош-қабоқларини ялаб озми-кўпми муроду мақсадларига етгандай ҳам бўлишди.

    Аммо, тўймаганнинг тўйгани, кўрмаганнинг кўргани қурсин дегандай бирови бир букри ва кўр чолни, бошқа бирови эса ўзи тош атоқли аммо гувала билан дўст бўлиб ҳаммаёқни шириллатиб туришган маҳал....О, нимасини айтасиз, яна оғизларидаги иштонбоқлари ечилиб кетиб, яна ўша бемаза сўрмакашлик ҳунарларини бошлаб юборишди...

    Тўхта, баттол, ташла бу сўрмакашлик одатингини деганларга эса:"...сенинг-да дастингдан сўрсам армоним ўлмас..." дея "шармандага шаҳар кенг" нақли нечоғли тўғри эканини исботладилар...

    Ие, шошманг суҳбатдош, ахир вақт аллламаҳал бўлиб қолибди.Келинг, ҳангомани  давомини кейинроқ айтиб берарман...

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz