Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 06.01.23
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Сентябрь » 28 » Бизнинг суҳбат
    14.14.07
    Бизнинг суҳбат
    БОБУР МАЛИКОВ БИЛАН СУҲБАТ

    Ўзбекистонда ҳукуматнинг юраги ҳисобланган Адлия вазири, Олий Суд раиси ҳамда Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси лавозимларида ишлаган Муҳаммадбобур Маликов яқинда Авропа мамлакатлари бўйлаб сафарда бўлди.Жумладан Бобур Маликов жаноблари хабарлардан маълумки Холланд мамлакатида ҳам бўлди ва у киши билан шахсан учрашиб мулоқотлар қилдик.

    Ўқувчиларда савол туғилиши мумкин, нега бир ўринда у кишининг исм-шарифлари Муҳаммадбобур Маликов-у бошқа бир ўринда Бобур Маликов? Мен ҳам бундай савол туғилиши табиий деб ҳисоблайман,у киши расмий ҳужжатларга кўра Муҳаммадбобур Маликов аммо кўп манбаларда Бобур Маликов деб таништирилади , бундан ташқари у киши суҳбатлар давомида ўзига мурожаат қиладиганлар кўпроқ Бобур ака деб юзланишини айтди.Шу боис биз ҳам ана шу кўпчилик қатори у кишига Бобур ака деб мурожаат қилсак қулай бўлади назаримда.

    Хуллас, Бобур Маликовга ортиқча таърифнинг ҳожати бўлмаса керак.Чунки катта лавозимлардан воз кечиб, мавжуд ҳукуматга мухолиф сафларга ўтишнинг ўзи қаҳрамонлик , дейишади.

    Яқинда 60 йиллик улуғ ва муборак ёшни қаршилаган Бобур Маликов Холландда бўлган кунлари бўлиб ўтган суҳбатимиз мазмунини баҳоли қудрат ўқувчилар ҳукмига етказмоқчиман.

    Суҳбат мавзуи эса албатта “Нега бугун ўзбек ҳалқи зулм остида қолди?” деган савол атрофида бўлди.Бугун бу савол кўпчиликни ўйга толдирган саволлардан бири албатта ва ундан , яъни зулмдан қутулишнинг йўлини ҳамма қидираётган кез.

    Мана Бобур Маликов нималар дейди:

    -Биласизми, сиз журналистсиз, менинг ёзувга уқувим йўқ, шу боис мен сизга айтаман сиз эса ёзинг бу ҳақда.Нималарни ёзиш керак?

    Бобур Маликовнинг фикрини бўлиб чалғитмаслик учун унга оралатма саволлар ташламадим.Мен уни эшитишда давом этдим.

    Унинг айтганлари албатта унинг фикрлари , ўзи айтмоқчи уни мен оммага етказишим керак.Хуллас Бобур Маликов:

    -Ўзбекистоннинг ҳозирги пошшоси Ислом Каримов ҳамма у ё бу дейди, яъни миллати яҳудий ва ҳакозо.Йўқ у яҳудий эмас, одамлар адашиб танлаган бир мазанги.Агар у яҳудий бўлганида эди Ўзбекистондаги аҳвол бу қадар аянчли бўлмас эди.

    У мазанги, шунинг учун ҳам ҳаммаёқ расво.Бу жуда муҳим.Ҳар ким ҳар нарса деяверади-ю насл-насабга кўп нарса боғлиқ.Бу ҳақда албатта айтиш керак.Энди унинг мухолифларига қаранг, кимлар?

    Биттаси Абдурайим, бошига темир билан урилган сиёсатдан мутлақо бехабар кимса, неча бор уни муросага чақирмадик.

    Яна биттаси тайинсиз Салай Мадаминов, мутлақо сиёсатдан йироқ бир хаёлпараст шоир, у умуман давлат ишларини қандай бошқарилиши ҳақида тушунчага эга эмас, агар у зўр сиёсатчи бўлганда эди, аллақачон одамлар унга эргашиб кетарди.

    Анави  Марат Зоҳидов ҳам мазанги...

    Баҳодир-саҳодир деганлари эса колхозди раислигига тортмайдиган жўжалар.

    АҚШ ёки Европа ҳукуматларининг мулозимлари аҳмоқ кишилар эмас.Улар Каримовнинг мухолифлари орасида “тишга босарлиги” йўқлигини билгани учун ҳам индамай туришибди.Бўлмаса бир Каримовни тахтдан олиш ҳеч гап эмас.Ҳозирги мухолифман, деганлардан бир ижобий натижа чиқмаслигини аллақачон тушуниб етишган.

    Ўзбекистондаги тахт эгалари-ю ва унинг гўёки мухолифати ҳам айнан бир йўлда, шунинг учун ҳам аҳвол ўзгармаяпти.Юқорида номларини айтганларим ва ҳукумат теппасидагилар ҳаммаси бир гўр.Шундай экан, мабодо униси кетиб, буниси бошқарувга келган тақдирда ҳам аҳвол ўзгармайди.Баттар бўлиши мумкин.Аммо бу мабодо дейилгани амалга ошмаслиги аниқ тахмин.

    Ўзбекистонда чинакам ўзгаришлар бўлиши учун чинакам демократлар керак.Менимча шундай кишилар мамлакат ичида етилиб боряпти ва улар албатта бир кун бўй кўрсатишади.Бу эса анча вақт талаб этади.Аммо афсуски халқнинг тинкаси қуриб бўлди.Жамият касали ёмон фазага кирди.

    Бобур Маликов шуларни гапирар экан бирдан Жаҳонгир Маматовга юзланди-да:

    -Жаҳонгиржон илтимос “Туронзамин”да анави сотқин ашулачи Шерали Жўраев ҳақидаги бемаза китобни эълон қилишни бас қилинг - деб қолди.

    Жаҳонгир Маматов эса унинг танқидини тўғри қабул қилди шекилли, “ҳўп” дегандай сукут сақлади.Бобур Маликов эса “сукут розилик аломати” дегандай қониқиш ҳосил қилди шекилли сўзида давом этди.

    -Мен адлия вазирлигида ишлаган кезларим “Бирлик”ни ҳам, “Эрк”ни ҳам рўйхатдан ўтказганман.Лекин улар ўшандан ҳозирга қадар жиққа-муш, уларни яраштириш учун мана Жаҳонгир айтсин, қанча ҳаракатлар қилмадик.Шу кетиш бўлса бу мухолифат дегани ҳеч вақо қилолмайди ва ҳеч вақога эга бўлмайди.Мана мени айтди дейсиз ҳали.

    Бобур Маликов шуларни айтар экан Жаҳонгир Маматов унга сўз ташлаб қолди.

    -Бобур ака, “Бирлик”ни, “Эрк”ни рўйхатдан ўтказганингизни айтдингизку аммо бизнинг Турон фондимизни бесабаб ёпганингизни айтмадингизда-а…

    Бобур Маликов бироз ҳижолатомуз кулимсираб:

    -Тепанинг буйруғи шундай бўлганди - дея олди холос…

    Ризо Обид


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz