Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 04.46.27
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Сентябрь » 29 » Ҳажвия
    14.39.03
    Ҳажвия
    5.Алайсин-салайсин ҳақида ҳангома

    Алайсин-салайсин ғоят юқумли касалликка чалинган экан.Унинг касали йилнинг тўрт фаслида хуруж қилиб, нафақат ўзининг балки унинг ён-атрофидаги оға-иниларини ҳам тутқаноқ туттириб, шайтонлатгани-шайтонлатган экан.

    Ие, Алайсин-салайсиннинг оға-инилари ҳам борми?Бўлса улар кимлар , деб сўрайсизда?Аввалги ҳангомаларимда уларнинг айримлари тавсифига тўхталгандим.Ёдингизга солиш учун яна бир-икки тавсиф айтсам зудликда улар ким англаб оласиз.

    Аслида офтобда қатиқ ялашган бу оға-инилари Алайсин-салайсин билан бирга ўғирлик қилиб кун кечириб, шайтонни ғафлатда қолдириб юрган-у аммо ҳаммасига одамзот айбдор деб тўнкаб юрадиган, қорни на тўйганини, на очганини билмайдиган, ҳаром-ҳаришдан ҳазар қилиш тугул, ундан ҳузур қиладиган маҳлуқотсифат нимарсалар экан аслида.

    Биттасининг исми Шурик, яна бири Қудрик, кенжатойи эса Ҳурик.

    Шурик шалдир-шулдур, қалдур-қулдур қилиб, гўё осмонни момоқалдироқ босгандай важоҳат этгани билан аслида унинг тутқаноғи ўткинчи бир хаста нимарсадай йўқликка сингиб кетавераркан.Чунки айтган гапида туз йўқ эканда.

    Қудрик эса тўрткўз қанжиққа ўхшаб кетсада, аслида тиши ўтадими ё йўқми ўтган-кетганга ҳура оларкан  холос.Ҳурганда ҳам нафаси орқасидан чиққан каби сас бераркан.

    Ҳурик чалароқ бир ҳиббимсифат мавжудот экан.Унинг овозидан жинси урғочими ё бошқа ажрата олмай нечалар , Ҳурик хоним дея мурожаат этишлари ғаройиб ҳол экан.Аммо ўзиниям жингалак сочларидан тортиб қулоғининг юмшоқ жойига нина санчсангиз бир-а-а-а-ам типирчиларканки...

    Ҳа, майли бошқа мавзуга чалғиб кетаяпмиз.Асосий ҳангомамиз Алайсин-салайсин ҳақда бўлиш зарур.

    Хуллас Алайсин-салайсин бир  саҳнага чиқиб гўлайсинчи нима намоён бўларкин?Нима намоён бўларди,  жағидаги  соқоли эчкиникига монанд бир кўзли ғалдур-ғулдур шайтон намоён бўлади-да.

    Аммо бу эчкисоқол Алайсин-салайсиннинг иштаҳаси етти тоғни еб битириб , яна борми дейдиган туридан экан.

    Қудрик, Шурик, Ҳуриклар эса катта оғаларидан қолишмаслик учун нафслари ҳакалак отиб, шаталоқ отиб қолишса қаранг думлари остидаги айрим жойлари жиш бўлиб кетганини кўраркансиз.Бунақанги маҳлуқотлар ҳали ер юзида олимлар томонидан ўрганилиб охирига етмаган илмий қўриқ бўлиб турибди экан...

    Олимлар Алайсин-салайсин ва унинг офтобда қатиқ ялашаганлари устида қандай илмий тажрибалар ўтказишмоқчи?Бу саволга келгуси ҳангомаларимизда жавоб топишга ҳаракат қиламиз.

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz