Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 04.53.20
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Сентябрь » 30 » Қутлуғ бўлсин!
    21.10.47
    Қутлуғ бўлсин!
    Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин!

    Муҳтарам биродарлар, мана, ҳаммамиз илгариги умматларга ҳам фарз этилган улуғ Ислом арконларидан бири бўлмиш муборак Рамазон ойини Аллоҳнинг фазлу карами ила тутишга муваффақ бўлдик, бир ёки икки кун қолди. Ундаги Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло томонидан индирилган беҳисоб баракоту раҳматларга, ажру савобларга биз фақирларни ҳам Қодири якто чулғаган бўлсин, Рамазондан янги туғилган чақалоқдек бегуноҳ чиқишга муяссар қилган бўлсин. Орамизда ушбу улуғ ойдан бенасиб қолиб, маҳрум бўлганлар зинҳор бўлмасин.

    Азиз оға-инилар, опа-сингиллар.. Ушбу муносабат – Рамазон ҳайити кириб келганлиги муносабати билан барчангизни муборакбод этаман, ийди рамазон қутлуғ бўлсин, Парвардигор келгуси Рамазонларга мусулмон умматимизни иззату икромда, ғалабаю тамкинда етишга муваффақ қилсин. Ўз динлари йўлида, Аллоҳ калимаси олий бўлиши учун хизмат қилаётган, қийинчиликларга қарамай ўз динларида маҳкам турган биродарларни Ҳақ таоло ўз ҳифзи ҳимоясида сақласин, уларни Ўзи қўлласин.

    Қадрли дўстлар.. Ҳайит байрами арафасида ва ўша куни бўладиган, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам амалий равишда кўрсатиб кетган баъзи аҳкомларни ушбу ўринда келтириб ўтиш фойдадан холи бўлмаса керак:
    1. Ҳайит кунига ғусл қилиб, чиройли кийимларни кийиш. Имом Молик, Ибн Абид Дунё, Байҳақийлар Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилишларича, у киши ҳайит куни намозгоҳга чиқишдан илгари ғусл қилиб, энг яхши кийимларини кийиб олар эдилар.
    2. Намозга чиқишдан аввал хурмодан тоқ қилиб (1, 3, 5, 7 ва ҳ.к.) еб олиш суннат ҳисобланади (Туркистоний батафсил айтиб ўтибдилар). Имом Бухорийда ушбу ривоят келади: "Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳайит куни намозга эрталаб хурмо емасдан чиқмас эдилар, хурмолардан тоқ ер эдилар".
    3. Уйидан чиқишдан бошлаб намозгоҳга келгунча овозини кўтариб такбир айтиш. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай қилганини Абдуллоҳ ибн Умар ривоят қиладилар. Аёллар овозларини кўтармайдилар.
    4. Иложини қилса, намозгоҳга пиёда юриб боргани яхши. Бу ҳақда Али ибн Абутолиб розияллоҳу анҳунинг "Ҳайитга пиёда бориш суннат ишлардандир" деган сўзларини Термизий ривоят қилади.
    5. Намозгоҳга бир йўлдан бориб, бошқа йўлдан қайтиш ҳам суннат ҳисобланади. Бухорий ривоят қилган ҳадисда Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумо "Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳайит куни йўлни бошқа қилар эдилар (яъни, биридан бориб, бошқасидан келар эдилар)".
    6. Бир-бирларини мусулмонлар ҳайит муносабати билан табриклаб, "Аллоҳ қабул қилган бўлсин" дейиш баъзи саҳобалардан ривоят этилган. Муҳаммад ибн Зиёд номли тобеий шундай дейди: "Мен Абу Умома ва бошқа саҳобалар билан (ҳайит куни) бирга бўлар эдим. Улар намоздан қайтганларида бир-бирларига "Аллоҳ сиз ва биздан қабул қилсин" дер эдилар".
    7. Ҳайит куни хурсандлик, енгиллик куни, байрамдир. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу шундай дейдилар: "Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага келганларида уларнинг икки кунлари бўлиб, ўша кунда ўйин-кулги қилар эдилар. Пайғамбар улардан: Бу қанақа кунлар? Деб сўрадилар. Улар: Жоҳилиятда шу кунларда ўйнаб кулар эдик, дейишди. Шунда пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Аллоҳ сизларга бу икки кунга улардан яхшироғини алмаштириб берди – Ийдул Фитр ва Ийдул Азҳо" дедилар".
    8. Ушбу кун мусулмонлар байрами бўлгани боис ўйин-кулгига бой, зиёратларга тўла бўлгани яхши. Бироқ, енгиллик ортидан Аллоҳ субҳонаҳу ҳаром қилган нарсаларга йўл қўйиб қўйишдан эҳтиёт бўлмоғимиз лозим.

    Яна бир бор сизларни кириб келган Рамазон Ҳайити – Ийдул Фитр билан муборакбод этаман, Ҳайит муборак, азизлар!

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz