Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 08.12.59
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Октябрь » 3 » Бунга нима дейсиз?
    20.40.23
    Бунга нима дейсиз?
    Ким-ким билан ярашмоқчи?

    Ўзбек тилидаги ОАВларидаги айрим хабарлар билан таниша туриб:”одамларга нима бўлган, ё алҳазар, наҳотки…” дея ҳайратдан ёқа ушлаш тугул, “…астағфуруллоҳ ақлу ҳушдан бевақт ажратиб қўймагин…” дея яратганга беихтиёр мурожаат этасан.

    Бу ўринда энг асосийси сенинг номингдан - сендан изнсиз сўз айта бошлашса унданда ҳайратланарлиси бўлмаса керак.

    Гапнинг индаллосини айтадиган бўлсак, “Озодлик” радиосининг шу йил 1 октябрда ҳаво мавжларида янграган :Ўзбекистонлик сиëсий муҳожирлар: “Биз ватанга киришимиз, ватан ичкарисида ишлашимиз керак”
    дея номланган хабари қашқирдан қўзичоқни емаслик тўғрисида музокара қилиш ҳақидаги чўпчакнамо таклифни ёдга солади.

    Наҳотки шунча йил бутун дунё аҳлини лаққиллатиб келаётган Ўзбекистон диктатори Каримовга “демократман” дея кўкрагига муштлаб юрган кишилар одамийлик қилишига ишонишса?

    Ҳа, майли балки “Миллий яраш ижроия қўмитаси” дея ўзича қандайдир ташкилот тузиб олганлар Каримовга ишонишар, аммо улар нега четдаги барча сиёсий муҳожирлар номидан Каримовга мурожаат эълон қилишяпти?

    Яна “…Айни пайтда, миллий яраш қўмитаси ишчи гуруҳи БМТ нинг қочқинлар бўйича идораси, ЕХҲТ шунингдек Россия, АҚШ, Британия,Канада, Франция, Германия, Голландия, Белгия, Норвегия, Дания, Швеция ва Швецария ҳукуматларига ҳам мурожаат қилиб, ўзбекистонлик юзлаб сиëсий қочқин ва улар оила-аъзоларининг ватанга қайтиши жараëни, хусусан қочқинларнинг нормал яшаш шароити билан таъминланиши, йўқотилган мол-мулкининг қайтарилиши, ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий таянчи учун маъсулиятни ўз зиммасига олиш ва улар хавфсизлигини кафолатлашни сўраган…”дейилади уларнинг мурожаатида.

    Кўриниб турибдики юқоридаги мамлакатлар орасида мен истиқомат қилаётган Холланд мамлакати ҳам тилга олинган.Бу мамлакатда қандай ишчи гуруҳи иш олиб бормоқда? Мабодо шундай гуруҳ бўлса, нега менинг номимдан ўзим билмай туриб улар ҳалқаро ташкилотларга мурожаат қилишади?

    Балки АҚШдаги сиёсий муҳожирлар билишар бундай ташкилот фаолиятини?Шу савол билан Демократик Ўзбекистон Конгресси раиси Жаҳонгир Маматовга телефон қилдим.У эса:”…бундай ташкилот борлиги-ю ва қандайдир ишчи гуруҳи фаолиятидан бехабарман” деди.

    Балки , Бобур Маликов билар?Йўқ, у ҳам билмас экан.

    Балки “Эрк” демократик партияси деб аталаётган сиёсий ширкатидагилар “ўрганган кўнгил, ўлганда қолади” дейилганидай ўша ҳов бурноғи “битим”ни такрорламоқчидирлар?

    Балки “Бирлик” партиясидагилар Каримов билан яраш битими имзоламоқчидирлар?

    Агар шундай бўлса демократия жонкуярлари Васила Иноятова, Жаҳонгир Маматов, Абдураҳим Пўлатов, Дилмурод Саййид кабиларнинг олиб ташланган ҳаром тукига арзимайдиган Дарбадар, Сарбадор, Яков- Махов сингарилар кеча Каримов қўйнидан чиқиб бугун МХХдан олган вазифаларини қойилмақом уддалашяпти эканда?

    Ие, у ҳолда Каримов билан ярашмоқчи бўлаётганларни тарғиб қилаётган ОАВлари кимга хизмат қилаётган бўлади?

    Саволлар шунақа кўп…Аммо унга Каримов билан ярашмоқчи бўлаётганлар жавоб беришлари шарт эмас.Гап шундаки диктатор билан яраш имзоламоқчилар ҳамманинг номидан омма олдида сўзлашга кимдан изн олдилар?Бунга жавоб беришлари шарт бизнингча.

    Кимдир жаллод Каримовни “ҳазрати олийлари” дея оёғини ўпмоқчи бўлса, бу унинг шахсий иши. Аммо бутун мухолифлар, ҳамма хориждагиларнинг номидан гапирмасин. Биз ҳеч кимга бундай ваколат берганимиз йўқ!

    Биз Ватанга қайтамиз, аммо бундай шармандали йўл билан эмас!

    Ризо Обид

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz