Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 10.12.14
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Октябрь » 4 » Ҳажвия
    16.22.20
    Ҳажвия
    6.Алайсин-салайсин ҳақида ҳангома

    Алайсин-салайсин ва унинг авлоди қандай унсур экани хусусида бутун дунё олимлари илмий тадқиқотлар бошлашгани хусусида аввалги ҳангомада айтгандик.

    Хўш, ўша тадқиқотларнинг дастлабки натижалари қандай?Бу унсурларнинг шайтоний дардига даъво борми?

    Бу саволга жавоб излаётган дунё олимларининг ҳаммалари ҳам аниқ бир тўхтамга келолмасаларда, айрим фикр-мулоҳазалар билан омма диққатини ўзларига торта бошлашгани аниқ.Масалан , олимлар Алайсин-салайсин ва унинг атрофидаги унсурлар хусусида қандай фикрдалар?Алайсин-салайсиннинг гиёҳ дудидан маст-аластлик дарди билан шайтонлаши-ю ва атрофидагиларнинг тутқаноғини тўхтатиш имкони борми?

    Бу ғоят муҳим саволга олимлар тўлақонли бўлмасада қисман жавоб излашда давом этмоқдалар.Алайсин-салайсину унинг Шурик, Қудрик, Ҳурик каби муридлари сафига бошида бир туки йўқ, "пуф" десангиз тўнтарилиб, гўнгқўнғиз каби оёғи осмондан келиб ётадиган, ўз отини хатосиз айтолмайдиган Жекчан дегани ҳам қўшилиб,  юқумли эпидемия оқибатида кунора тутқаноқда типирчилаётгани хабарини тарқатишди.

    Албатта, "энди нима қилиш керак", деган савол кўндаланг бўлади.Ҳақиқатан ҳам нима қилмоқ керак?Бечора тахтталаб, мансабталаб касаллар дардига бир малҳам керакку...Шундай эмасми?Ҳа, ўлманг , керак дейсизда-а?

    Шу боис ҳам Алайсин-салайсин ва унинг унсурлари дея тан олинган Вабожансалойдинугенчикрякубвай маҳалласидан тарқаган бу унсурларни гарчанд ҳеч корга ярамасаларда -  корсанлар,  мансаблисан деб қўйиб туриш керак экан.Шунда уларнинг амалкасали бошқаларга юқмас экан.

    Хўш,  у қандай амалмансабдори деб сўрайсизда-а?Ва жавоб олишга ҳақлисиз.

    Алайсин-салайсин бугундан бошлаб йўқ мамлакатнинг пошшоси.

     Шурик  бош қашир ( бош вазир дейилса ҳам бўлади-ю , аммо у қичимаган жойларни қашиб ўргангани учун бош қашир дейилса суюнадики, асло куюнмайди ).

    Қудрик -  қанжиқлар алоқа-муносабатлари вазири ( уни ўлик манқуртлар вазири аталса ҳам тақиясини  томга отиб ҳиринглайверади ).

    Ҳурик - у урғочи маҳлуқотлар масалалари бўйича вазир ( аслида Ҳурикойни иҳм, иҳм орқасини қашлаб қўилса ҳам етади -узр бу сир эдику, айтдик-қўйдик-да ).

    Жекчан - энди бунисига қай масала бўйича вазир бўлишининг қизиғи йўқ, аммо уни вазир қилса-ю орқасидан итариб турилмаса бўйнини росмана тутиб туролмайди.Сабаби, унинг касали даволаш давридан ўтиб кетган реанимацион ҳолда.Доим кимдир итариб туриши шарт.

    Юқоридаги даво-муолажалар олиб борилса, Алайсин-салайсинлар ўз дардлари билан ўзлари олишиб ўтиб кетишади.Аксинча эса, бу касаллик билан оғриганлар сони ортса одамлар орасида бадбўйлик анқиб тураверади...

    Ҳозирча Алайсин-салайсинлар устида олиб борилган тадқиқот натижалари шулар.Янги натижалар билан албатта таништириб борамиз.

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz