Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 10.12.12
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Октябрь » 4 » Шеърият
    00.29.41
    Шеърият
    Адҳам Эшмонов Нақшбандий

    Тушимдаги зиёрат

    Бу кун туш кўрибман,тушларимда мен,
    Ватаним йўллларида эмишман яёв.
    Зиёрат этармишман тушларимда мен,
    Валинеъматлару, қиблагоҳ қабрин.

    Ўкиниб йиғлармишман нола ҳасратдан
    Қувғин, қатағону,муҳожиратдан.

    Ватанга этибман тушимда ташриф,
    Яланг оёқ йуллардан юрибман яёв.
    Зиёрат этибман мен Сўфи Зийрак
    Валинеъматлару, қиблагоҳ қабрин.

    Сўнгра яна яёв,чанг,тупроқ кезиб,
    Йиғилган қарзлар муҳожиратда.
    Қиёмат Қалъада этибман соқит,
    Ўкиниб йиғлабман нола ҳасратдан.

    Катта энажоним силаб бошимни,
    Етаклаб қўлимдан кирганмиш олиб.
    Авлиё отамнинг қабрин бошига,
    Ис-чироқ ёқармиш қабр тошига.

    Ўгит берар эмиш,этиб тиловат,
    Болажон унутма тутинган отанг.
    Тилаб олган эдик сени бир замон,
    Баҳриддин отага бағишлаб, атаб.

    Ўгрилсам атрофга турармиш Отам,
    Гуёки турар эмиш гул Чаман Момом.
    Катта Энам бирла ёқиб ис -чироқ,
    Мозорлар бошида тул, яланг оёқ.

    Уста Жалол бобо хам шунда эмиш,
    Чанқовуз чалармиш,этиб ибодат.
    Сағана қошида шум йиғлармиш
    Ўтганлар, авлодлар қабрин бошида.

    Сўнгра яна яёв,чанг,тупроқ кезиб,
    Ақраблар ёнига ташлабман одим.
    Довонлар ошибман, фиғон ҳижратда,
    Қиёмат қарзлардан оташланибман.

    Дардларим айтибман,тўкиб аламим,
    Жиграгўшаларим қабрин бошида.
    Ўкиниб йиғлабман нола ҳасратдан,
    Айрилиқ,дардидан чекибон фиғон.

    Сўнгра яна яёв,чанг,тупроқ кезиб,
    Дарайтут ошибон келибман Бештол.
    Оқтош ота Ҳазрат келиб қошига,
    Тиз чўкиб ҳўнграбман, қабр тошига.

    Хаким Амин мозорин кўриб қаровсиз,
    Мулло Олим билиб изин сўровсиз.
    Қабрлари қошида тиз чўкиб фақир,
    Ўкиниб йиғлабман ғофил элатдан.

    Сўнгра яна яёв,тоғу-тош кезиб,
    Мўлло Бурхон бобом айлаб зиёрат.
    Остона даргоҳида этибман сажда,
    Қилибман фотиҳа, ўқибман дуо.

    Бобокалонларнинг арвоҳ, руҳидан,
    Ҳидоят тилабман ва қудрат, мадад.
    Довудхон эшоннинг ҳоки суридан,
    Сўрабман фотиҳа мен ўғлим учун.

    Ҳикоя айтибман, ҳижратдан қисмат,
    Мағрибда Мастура мастонмас, фироқ.
    Комила тўнғинчим улғайган бироқ,
    Мадина толпинар, ватандир йироқ.

    Болқонда туғилди кулбага чироқ,
    Аттанг киндик қони бўлиб бегона.
    Довудхон курмади эл- она тупроқ,
    Ватанни танийди тасвирдан кўпроқ.

    Оллоҳ амри ила жажи қизалоқ.
    Мағрибда дунёга келганини ҳам.
    Яратган амри деб Амира исмин,
    Зулқаъда тонгида берганимиз ҳам.

    Ҳикоя мен этдим,этдим мен аён,
    Тушимда зиёрат этганим замон,
    Валинеъматлару, қиблагоҳларим
    .


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz