Шоир Холдор Вулқон назираси
Йиғлагайман саждагох қутлуғ Диёрим таркидин,
Пири муршид, авлиё кимё ғуборим таркидин.
Аҳли дил Ҳақ ишқи деб Мажнуншиорим таркидин,
Топмадим ўз Юртима қайтмоққа излаб чора ман,
Эртадан то кеч ғариб йўлларда йиғлаб бораман.
Эй сабо бергил ҳабарким, бормикин дўстлар омон,
Бу ғариб саҳро аро Юртимни соғиндим ёмон.
Куз келиб ҳаттоки қуш учгайми жанублар тамон?
Барча оқ Ё Раб, ўзим ёлғиз қозондай қораман,
Эртадан то кеч ғариб йўлларда йиғлаб бораман.
Ўртаниб ҲАҚ ишқида чекдим уқубат ҳам жабр,
Дўстларим тарк этдилар қалбимда бўзлайдир сабр.
Эй Худо, ўлсам агар бергил Ватандин бир қабр,
Она юрт тупроғидан топсам ҳаловат зора ман,
Эртадан то кеч ғариб йўлларда йиғлаб бораман.