Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 09.05.06
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Октябрь » 9 » Она тилим - буюк хазина!
    18.59.47
    Она тилим - буюк хазина!
    25.Чумчуқдан қўрққан тариқ экмас

    Ота-боболаримиз айтиб қўйишган нақллар маъно-мазмунини чақаман десангиз оҳ-ҳов қанча мағиз оласиз биласизми?
    Ҳа, уларнинг ҳар сўзининг замиридаги маъно бир китоб бўлгулик.Мана масалан, "чумчуқдан қўрққан тариқ экмас".
    Бу нақлни тўппа-тўғри мажозий маъноси шуки , агар чумчуқлар эккан тариғингни еб кетишидан қўрқсанг уни экмай қўя қол.
    Аммо ҳамма қўрққанидан тариқ экмаса, беданани сайратадиган асосий озуқани ким етиштиради?Ахир қанча кишилар бедана жўридан бенасиб бўладиларку, шундай эмасми? Демак бедана сайрашини истасангиз чумчуқдан қўрқмай тариқ экинг, бўлмаса ошқоқвоқми, бодринг экиб қўя қолинг.

    Энди, муҳтарам ўқувчи, мавзумизнинг асосий  қисмига ўтсак бўлар.Юқоридаги нақл назаримда чумчуқ пир этса, юраги шир этадиганларга нисбатан айтилганга ҳам ўхшайди.

    Масалан, ўзича инқилобчи айрим тахтталабу мансабпарастлар ўз номларидан ҳақиқатни очиқча айтишдан чўчишади.Аммо сизга :ундоқ қилиш керак, бундоқ мард бўлиш керак , дея кеча-ю кундуз ваъз айтишдан тинмайдилар.Ўзларини жабрдийда этиб кўрсатишиб, анов ва нариги кимсани ғанимим дейдилар, унга очиқ сўз айтишдан тисарилиб туришади.

    Ахир зулмнинг зулмдан фарқи йўқ.У ким томонидан ўтказилсада у зулм бўлиб қолаверади.Мана бунга бир мисол.
    Каримов бутун бошли бир халқ устидан геноцид ўтказмоқда.Унинг мухолифиман деган айримлар ҳам шу геноцидни маънавий мададкори бўлиб қолишмаяптими?Чунки , агар шундай бўлмаганда эди диктатура бу қадар узоқ яшамаган бўлармиди?

    Анави мухолифатчиман деган расво, одамкушанда, дейди бир суҳбатдош, иккинчиси эса мени ҳақорат қилди анави тахткасал дейди , аммо катта-катта давраларда оғзини тўлдириб, зулмга кўкрагим қалқон дея катта гапирсада, ўзини ҳақоратлаётган, камситаётган зулмкорга қарши бир сўз айта олмайди.Бурчак-бурчакдан туриб ҳайбракаллачилик қилишни билади, илло ўзи зулмга қарши, зулмкорга қарши сўз айта олмайди.Ҳақоратланган, камситилган бўлишига қарамай, яна ҳазратим дея гоҳо зимдан , гоҳо ошкора садоқатлилигини кўрсатишга уринади.

    Яна бир тоифа овози чинг-чинг этувчи жинси-ю ирқининг тайни йўқ ,
    хунасамушкуллар ҳам борки, улар ҳамиша "режим билан кураш, режим билан курашяпмиз" дея сафсата сотади холос."Ҳов, тайинсиз сен ўзи курашиб нимани дўндирдинг , қани айтчи " деб сўрайдиган кимса йўқ.

    Ана энди айтингчи, шу каби "чумчуқдан қўрқиб, тариқ экмайдиган"лар билан Ўзбекистонда бир ўзгариш қилиб бўладими?

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz