Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 02.33.54
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Октябрь » 13 » Йилларим ва йўлларим
    02.21.37
    Йилларим ва йўлларим
    29.Ҳўкиз ерни бир шохида кўтариб туради-ми?

    Одамларнинг бугунги ҳатти-ҳаракатларини кузата туриб, мактабнинг бошланғич синфида ўқиб юрган кезларимиз бир китобда кўрганим сурат ёдимга тушди.Унда Ер шари тасвирланган бўлиб унинг устида далалар, тоғлар, хуллас ер устида нимаики бўлиши мумкин нарсалар, остидаги бир қаватда эса сувлик ва уммону денгизлардаги мавжудотлару  ҳакозо ернинг етти қаватидаги жамики унсурлар ва энг остида эса улкан ҳўкиз Ерни бор бўйича бир шохида кўтариб тургани акс эттирилганди.

    Ўша пайтлар болалик шуури билан ҳўкизнинг бир шохи билан Ерни кўтариб туришига ишонганмиз ҳам.Чунки биз болаларнинг кўз ўнгида ҳўкиздан кўра бақувват жонзот бўлиши ё
    ки куч бўлиши мумкинлиги тасаввурга сиғмаган.

    Суратга қараб туриб саволлар туғилган.Масалан раҳматли бувимга қуйидаги саволни берганим ёдимда:

    -Буви, манави суратда ҳўкиз бир шоҳида Ерни кўтариб турибди, мабодо чарчаб кетиб ерни шохидан олиб ташласа нима бўлади?

    -Бу ҳўкизга худо шунақанги куч берганки у то қиёмат қойимгача ерни кўтариб туради.Қара, у ерни бир шохида кўтариб турибди, чунки бир шохи чарчаса иккинчисига алмаштириб кўтариб тураверади.Аммо у шохидан бу шохига олаётганда ер қимирлаб зилзила бўлиши мумкин...

    Бу бувижонимнинг фалсафасимиди ёки кимники аниқ билмайман, лекин кейинчалик маълум бўлдики, ерни ҳўкиз кўтариб турмас экан.

    Мен ҳозир Ернинг бир планета сифатида борлиги хусусида илмий асосланган дарсликлардаги маълум нарсаларни такрорлаб ўтирмоқчимасман.

    Менинг мақсадим шуки oдамлар кўп замонлар алдаб келинишаётгани хусусида баҳолиқудрат мулоҳаза юритиш.Масалан, 1917 йилдаги Ленин инқилобидан сўнг ўтган неча йиллар давомида неча юз миллионлаб халқ "Коммунизм сари олға!" шиори остида алдаб келинди.Бу алдовларга ҳамма ишонди.

    1991 йилга келиб эса Совет Иттифоқи деган империя қулаб, унинг девори ортида қанча мунофиқликлару, жиноятлар очилди.
    Одамлар, ҳайратланишмади у қадар.Чунки уларнинг деярли барчаси: оддий ишчи-деҳқондан тортиб ўша энг юқоридаги ҳукумат арбобларигача   коммунизм ғоясидан озор кўрган, жабр тортгандилар.

    Мана энди Мустақиллик деб аталган йилларда ҳам "Ўзбекистон келажаги - буюк давлат!" деган каби сафсата атрофида билиб туриб қандайдир умидворлик билан яшаб юришибди.Балки одамлар аллақачон бу сафсатага тупуриб ҳам бўлишгандир, аммо бугунги кундаги диктатордан ҳам баттароқ бир диктатор тахтга келишини исташмаётгандир?

    Ҳақиқатан ҳам диктатура ниҳоя топишини кўпчилик истайди, аммо унинг ўрнида демократия ўрната оладиган  бир кимса келишига ишонмайди кўпчилик.

    Айтмоқчиманки мавжуд ҳукуматга мухолифман дегувчиларнинг аксарияти  мана салкам йигирма йилки халқ ишончига афсуски кириша олишмади.Имкониятлар аллақачон бой берилганини тан олишга эса маълум сабаблар тўсқинлик қилиб турибди.Бу ҳақда ҳар куни кўп ва ҳўб айтилмоқда.

    Болалигимизда суратда кўрганим ҳўкиз бир шохида Ерни кўтариб турганига ишонгандик, деб айтдим.Аммо кейинчалик ундаймаслигини ҳам билдик.

    Лекин одамларнинг жуда кўпчилиги турли  "сиёсат"донлар
    нинг чўпчакнамо "сиёсати"ни билиб туриб унинг қурбонига айланиб қолишаётгани афсусланарли.

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz