Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 10.33.30
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Октябрь » 15 » ЭЪТИРОФ
    13.33.41
    ЭЪТИРОФ
    Жаҳонгир Муҳаммад: Минг йилда бир марта туғилган адиб
    3.ТУРОН СОҒИНЧИ

    Кимдир бешигини, кимдир эшигини Ватан деб билади. Кимдир наҳрини, кимдир шаҳрини Ватан деб билади. Кимдир кўлкасини, кимдир ўлкасини Ватан деб билади. Ҳар кимнинг Ватан ҳақида ўз тушунчаси бор.

    Юсуф Жумада ватан бу наинки Туркистон, балки бугунги Авросиё бўлмиш асл Турондир. Турон унинг йўқотиб қўйган ва соғиниб юрган Ватан׃

    Аму буйида юрсам

    Сир буйин соғинаман.

    Аршга сиғинган каби

    Туронга сиғинаман.

    Юсуф Жумада Бухоро, Ўзбекистон севгиси бор. Аммо бу севги Турон севгисининг митти бир парчасидир. У Туронзаминда яшаётганларни бир оила фарзандлари, қон-қардошлар, жигарбандлар деб қарайди. Зулм ва золимлар уларни ажратиб ташлаганидан ўртанади. Бу заминда яшаётган халққа ҳақиқий ҳурлик, озодлик улар бирлашганда, бир Туронга айланганда келишини ҳис қилган шоир бўйсунмас туйғулар билан жанг қилади. Ўзини ўзи сўроққа тутади.

    Қачон бу юрт юрт бўлар

    Туркистон Турон бўлар?

    Қачон оқил эрлари

    Ҳур бўлар, комрон бўлар?

    Надоматлар бўлсинки, бу йўл жуда узоқлиги ва оғирлигини шоир дил-дилдан англайди ва юрагидаги юкнинг устига яна юк ортади. Нега бу йўл узоқ? Нега бу йўлнинг изтироблари бу қадар кўп? Нега орзунинг амалга ошиши бу қадар мушкул? Бунда саволлар ёмғир каби ёғилади. Бу саволларнинг жавобини ҳам у яхши билади. Чунки׃

    Ғаддор Маҳмуд Ялавоч

    Қони бор қонимизда.

    Падаркуш Абдуллатиф

    Жони бор жонимизда.

    Йўқса нечун хиёнат

    Сен боғсан у зарпечак?

    Юсуф Жума бу ҳақиқатни кўрибгина қолмайди. Бунинг малҳамини ҳам кўради ва бизгакўрсатади. Адашиб, гаранг бўлиб юрганларга, нима қилишини билмаётганларга ҳам кўрсатади. Бир кун бу юртда бу юртни севадиган одамлар ҳоким бўлсаларгина ҳам Туркистон бирлиги амалга ошишини, Турон обод бўлишини-Ватан бўлишини айтади.

    Бошингга Темурбекнинг

    Беклик мақоми керак.

    Тарихи теранимсан

    Туркистон Ватанимсан.

    Турон соғинчи билан яшаган шоирнинг орзулари бугун армон бўлиб қолиши мумкин, аммо бир кун келиб амалга ошади. Зотан Юсуф Жума фақат бугуннинг эмас, у келажакнингТуркистоннинг, Туроннинг ҳам шоиридир.

    Ҳа, ҳали бир кун келади, Юсуф Жумани ўзбек адабиётининг “асадуллои шарифи”, зулм қўли жигарини юлиб олган ўлмас қоя, Алпомишдай паҳлавон эди деб баралла айтадилар. Буни Туркистонда, Туронда ҳам айтадилар.

    (ДАВОМИ БОР).


    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz