Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 00.25.53
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Октябрь » 21 » Донолар бисотидан
    14.26.12
    Донолар бисотидан
    Йўқотганда хафа бўладиган нарсам йўқ

    Бир донишманд шундай деган экан:
    - Офтоб соғлом кўзга яхшироқ кўришга ёрдам бериб, касал кўзни кўр қилиб қўйганидек, илм ҳам ақлли одамнинг ақлини ошириб, ақли қисқа одамни тентак қилиб қўяди.

    *        *            *

    Ўзингдан катта билан ҳам, кичик билан ҳам зинҳор оғиз-бурун ўпишма: бу хулқинг каттага малол келиши, кичик эса бу ҳам ўзимиз қатори экан, деб сени писанд қилмай қўйиши мумкин.

    *             *           *

    Шогирдларидан бири Суқротдан сўрабди:
    - Нега чеҳранггизда ҳеч қачон маҳзунлик аломатинини кўрмаймиз? Ҳамиша думоғингиз чоғ?
    - Чунки менинг йўқотганимда хафа бўладиган нарсам йўқ, - дебди Суқрот.

    *          *         *

    Бир давлатманд киши ҳаётлигида ўзига сағана қурдирибди. Сағана битгандан кейин устани чақириб:
    - Бу иморатнинг мукаммал бўлиши учун яна нима даркор? – деса, уста:
    - Фақат сизнинг муборак жасадингиз! – дебди.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz