Ризобек Суббота, 2024-05-18, 23.20.03
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Октябрь » 21 » Мулоҳаза
    00.20.51
    Мулоҳаза
    Ҳақиқат кўмилса нима бўлади?

    Кўпчиликка маълумки Ўзбекистонда кўп йиллардан буён ҳақиқат кўмиб келинмоқда.Тўғри, ҳақиқатни кўмса бўлади.Аммо...
    Аммо кўмилган ҳақиқат ғоят кўпайиб яна униб чиқаверади.Шундай пайт келадики, уни энди нада кўмиб, нада кесиб ёҳуд ўриб бўлмайди.

    Чунки у жуда кўп кўмилгани учун жуда кўп бўлиб униб чиқадида ўз гўрковларини кўмиб ташлайди.Шундай кун албатта келади.Лекин унда ҳақиқатни кўммоқ бўлганлар қочиб қутула оладиларми?

    Қаёқда дейсиз?Ҳеч қаёққа қочиб қутула олмайдилар.Ҳақиқатни кўмиш эвазига топган шону шуҳратлари-ю, молу дунёлари ҳам ёрдам қила олмайди.Чунки ноҳалол топилган дунёларини-да ҳақиқат бор бўй-басти билан босиб қолади.

    Ҳукумат тепасидагилар бир-бировларини ея бошлашгани ҳақидаги хабарлар кеча ё бугун тарқалгани йўқ.Бу ейиш анчадан буён давом этмоқда.Нопоклик шу қадар чўққига чиққанки, ким-кимлигини, нима аслида нималигини  танламай еб ётишибди.Тахтталаблик, мансабпарастлик иллати ҳақиқатни шиддат билан кўмиб ётибди.Улар ўзлари кўмаётган ҳақиқатлар кўпайган ҳолда қайта униб чиқишини билишмайди дейсизми?Билишади.Аммо уларнинг кўзини ўткинчи дунё ишқи шу қадар сўқир қилиб қўйганки вақт ҳамда замон тушунчаларинида  унутишган.

    Ҳақиқат кўмилса нима бўлади деган савол атрофида мулоҳаза қилишдан мақсад янги бир  кашфиёт қилиш эмас, балки бошқаларнинг ҳам бу борада билганларини ўрганиш.

    Шундай экан, қўлни кўксингизга қўйиб айтингчи: Ўзбекистонда кўмилган ҳақиқатлар ҳаддан ташқари кўпайиб кетмадими?

    Ризо Обид
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz