Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 09.48.47
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2008 » Октябрь » 22 » Ривоятлар
    01.15.18
    Ривоятлар
    Сир
    Искандар Зулқарнайн ўзига яқин кишилардан бирига кўнглида яшириб юрган бир сирини айтиб, уни сақлашни, ошкор қилмасликни қайта-қайта таъкидлаган эди, лекин у Искандарнинг сирини узоқ сақлай олмай ичи пишиб бир дўстига айтди. Дўсти бир кишига, у киши яна бир кишига айтди. Шундай қилиб, сир ҳаммага ошкор бўлди. Сирининг ошкор бўлганидан ортиқ даражада ғазабланган Искандар устози Арастуга:

    — Эй ҳаким, кишининг сирини фош қилганга қандай жазо бериш керак? Мен фалон кишига сиримни айтган эдим, у киши сиримни сақлай олмай ошкор қилган, мен энди унга жазо бермоқчиман, сиз бунга нима дейсиз?— деди.

    Арасту ҳаким айтди:

    — У кишига жазо беришга ҳаққинг йўқ, ўзинг айбдорсан, сирингни ўзинг сақлай олмай, юрагинг тошиб кетиб бировга ошкор қилгансан. Ўзинг сақлай олмаган сирни бошқа киши қандай сақлай олсин!— деди. Искандар сукут этишга мажбур бўлди.

                                       *                   *                *
    Арзимаган ёлғон бўлмайди

    Қадим замонда бир инсон қул сотиб олиш учун бозорга борди. У ерда юриб бир қул болани олмоқчи бўлди. Қул сотаётган одам қулини бир ёлғончилик айби борлигини айтди. Харидор бу айбни кам билди ва сотиб олди. Орадан бир неча хафта ўтиб қул бола хожасини аёлига:

    - Хожам устингизга хотин олмоқчи бўлиб юрибдилар. Агар буни хохламасангиз хожамни уйқуга кетганларида 3 ёки 4 дона соқолларидан устарада кесиб берсангиз дам солиб қайтараман - деди.
    Хожасига бориб:

    -Янгам ўйнаш тутдилар ва сизни ўлдирмоқчилар! Агар ишонмасангиз кечқурун пойланг - деди.

    Кечқурун хожа ўзини ухлаганга солди хотини эрини соқолидан кесиб олиш учун устара билан яқинлашди. Эри энди кесмоқчи бўлганида "мени сўймоқчи" деб ўйлаб хотинини қўлидан устарани олиб хотинини ўлдирди. Хотинини уруғлари бундан хабар топиб эрни ўлдирдилар. Эр томон қабиласи хотин томон қабиласи билан катта уруш бошланди. Арзимаган деб саналган нарса икки қабила ўртасида урушга олиб келди.

    Тўпловчи: Дилшод,
    Ўзбекистон.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz